Брян Мбеумо (1999-йил 7-августда туғилган) – профессионал футболчи, Премер-лиганинг „Манчестер Юнайтед“ жамоаси ва Камерун миллий терма жамоасида ҳужумчи сифатида ўйнайди.

Брян Мбеумо
Мбеумо 2018-йилда Троес жамоаси таркибида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Брян Мбеумо[1]
Таваллуд санаси 1999-йил 7-август (1999-08-07) (27 ёш)[2]
Таваллуд жойи Аваллон, Франсия
Бўйи 1.71 м[3]
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Брентфорд
Рақами 19
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2005—2011 CО Аваллонаис
2011—2012 Боургоин-Жаллиэу
2012—2013 CО Аваллонаис
2013—2016 Троес
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2018 Троес ИИ 33 (14)
2018—2019 Троес 41 (11)
2019— Брентфорд 218 (63)
Миллий терма жамоа
2015 Франсия У17 1 (0)
2018—2019 Франсия У20 3 (0)
2019—2020 Франсия У21 6 (1)
2022— Камерун 22 (6)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 17-май учун)

Мбеумо Троес АC академияси тарбияланувчиси бўлиб, ўзининг катта фаолиятини ушбу клубда бошлаган. У 2019-йилда Брентфорд клубига ўтади ва 2021-йилда жамоаси билан Премер-лига даражасига кўтарилади. Мбеумо Франсия ёшлари терма жамоасида халқаро ўйинларда иштирок этган ва 2022-йилга келиб Камерун терма жамоаси сафига қўшилган.

Клублардаги фаолияти

Троес АC

Мбеумо 14 ёшида „Троес“ жамоасига фаолиятини бошлайди ва 2016-17-йилги мавсумни клубнинг захира ўриндиғида якунлайди[4]. У Троес У19 жамоасининг таркибида ўйнаган ва 2018-йил Купе Гамбарделла ғолиби бўлган. Ушбу жамоа сафида Стаде де Франсдаги финалда икки марта гол урган[5]. Мбеумо клубдаги дебютини 2018-йил 17-февралда Лига 1 жамоаси ФC Метз устидан ғалаба қозонилган ўйинда ўтказган ва 2017-18-йилги мавсумда яна учта ўйинда майдонга тушган[5]. 2018-19-йилги мавсумда эса 40 та ўйин ўтказиб, 11 та гол уришга эришади[2]. Ушбу мавсумда у жамоаси билан Лига 2 плей-офф ярим финалида мағлубиятга учрайди[5]. У 2019-йилнинг август ойига қадар 46 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ҳолда клубни тарк этади[2][4].

Брентфорд

2019-йилнинг 5-августида Мбеумо Англияга кўчиб ўтади ва Чемпионшип клуби Брентфорд билан беш йиллик рекорд даражадаги 5,8 миллион фунт стерлинг эвазига шартнома имзолайди[4][6]. У 2019-20-йилги мавсумда 47 ўйин ўтказиб,16 та гол уради[7][8]. Мбеумонинг ўйинлари Лондон Фоотбалл Аwардс 2020 да ЭФЛда йилнинг энг яхши футболчиси ва йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси номинацияси билан эътироф этилади[7][9]. Мбеумонинг голлари сони CОВИД-19 таъсири остида бўлган 2020-21-йилги мавсум давомида пасайиб кетади[10]. Мбеумо Брентфорднинг 2021-йилги чемпионат плей-офф финалига қадар 2020-21-йилги мавсум давомида 49 ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол уради[11][12] ва жамоаси билан финал ўйинидан ғалаба қозонади.

2022/23-йилги мавсумолди ўртоқлик ўйинларида Мбеумо 3-4-3 схемаси асосида қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушиб, ушбу позицияда ўзининг кўп қиррали эканлигини исботлади[13].

Халқаро фаолияти

Мбеумо 2019-йилда Франсия У20 терма жамоаси сафида.

Мбеумо У17, У20 ва У21 тоифаларидаги Франсия терма жамоаси сафида майдонга тушиб, 10та ўйинда ғалаба қозонган ва битта гол урган. 2022-йил август ойида Мбеумо Камерун терма жамоасига ўтганини эълон қилади ва 2022-йил сентябр ойи охирида ўртоқлик ўйинлари учун биринчи чақирувни қўлга киритади[14][15]. У Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши кечган ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган[16].

Шахсий ҳаёти

Мбеумонинг отаси камерунлик[5][14]. 2020-йил июн ойида у CОВИД-19 касаллигига чалинади ва битта ўйинни ўтказиб юборади[17][18].

Фаолиятининг статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Троес ИИ 2016-17 CФА 2 12 5 ― ― ― 12 5
2017-18[2] Миллий 3 21 9 ― ― ― 21 9
Жами 33 14 ― ― ― 33 14
Троес 2017-18[2] Лига 1 4 0 0 0 0 0 ― 4 0
2018-19[2] Лига 2 35 10 1 0 3 1 1 0 40 11
2019-20[2] Лига 2 2 1 ― ― ― 2 1
Жами 41 11 1 0 3 1 1 0 46 12
Брентфорд 2019-20[7] Чемпионшип 42 15 1 0 1 0 3 1 47 16
2020-21[11] Чемпионшип 44 8 0 0 2 0 3 0 49 8
2021-22[19] Премер-Лига 35 4 1 3 2 1 ― 38 8
2022-23[20] Премер-Лига 7 2 0 0 0 0 ― 7 2
Жами 128 29 2 3 5 1 6 1 141 34
Жами 202 54 3 3 8 2 7 1 220 60

Халқаро

Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Камерун 2022 2 0
Жами 2 0

Ютуқлари

Брентфорд

  • ЭФЛ чемпионати плей-офф босқичи : 2021[12]

Манбалар

  1. ↑ „Нотифиcатион Оф Ширт Нумберс : Брентфорд“. Қаралди: 2020-йил 9-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Брян Мбеумо Соccерwай сайтида. Қаралган сана: 5 Аугуст 2019.
  3. ↑ „Брян Мбеумо“. Брентфорд Ф.C.. 2022-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-август.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Брентфорд сигн Брян Мбеумо фром Троес“. Брентфорд Ф.C.. Қаралди: 2019-йил 5-август.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Гет то Кноw: Брян Мбеумо“. Брентфорд Ф.C.. Қаралди: 2019-йил 7-август.
  6. ↑ „Брентфорд cлосе он Премиэр Леагуэ дреам – жуст дон'т cалл ит 'Монейбалл'“. ЭСПН (2020-йил 24-июл). Қаралди: 2020-йил 20-август.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „Гамес плаед бй Брян Мбеумо ин 2019/2020“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2019-йил 5-август.
  8. ↑ „Брентфорд 1 Фулҳам 2“. Брентфорд Ф.C.. Қаралди: 2020-йил 4-август.
  9. ↑ „Беэс уп фор Лондон Фоотбалл Аwардс призес“. Брентфорд Ф.C.. Қаралди: 2020-йил 9-феврал.
  10. ↑ „Тҳомас, Иван, анд Брян шортлистед фор Лондон Фоотбалл Аwардс“. Брентфорд Ф.C.. Қаралди: 2021-йил 22-март.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Гамес плаед бй Брян Мбеумо ин 2020/2021“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2020-йил 7-сентябр.
  12. ↑ 12,0 12,1 Винcент, Гаретҳ. „Брентфорд 2–0 Сwансеа Cитй“. ББC Спорт (2021-йил 29-май). Қаралди: 2021-йил 29-май.
  13. ↑ Ҳаррис. „Реплаcинг Эриксен, таcтиcал флехибилитй анд неw фаcес – лессонс фром пре-сеасон“. Тҳе Атҳлетиc. Қаралди: 2022-йил 8-август.
  14. ↑ 14,0 14,1 „Брян'с Wорлд Cуп дреам“. www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2022-йил 6-август.
  15. ↑ „Мбеумо реcеивес Cамероон cалл-уп“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2022-йил 13-сентябр.
  16. ↑ Брян Мбеумо Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
  17. ↑ „Брян Мбеумо: Брентфорд форwард тесц поситиве фор cоронавирус“. Скй Спорц. Қаралди: 2020-йил 20-июн.
  18. ↑ Фишер, Бен. „Брентфорд синк Wест Бром то турн уп ҳеат ин Чампионшип промотион раcе“. Тҳе Гуардиан (2020-йил 26-июн). Қаралди: 2020-йил 27-июн.
  19. ↑ „Гамес плаед бй Брян Мбеумо ин 2021/2022“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2021-йил 13-август.
  20. ↑ „Гамес плаед бй Брян Мбеумо ин 2022/2023“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2022-йил 7-август.