Брюгге — Белгия шимоли-ғарбидаги шаҳар. Ғарбий Фландрия провинсияси маъмурий маркази. Аҳолиси 117 минг киши (1992). Транспорт йўллари тугуни; даре ва денгиз порти, кема қатнайдиган каналлар туташган жойда. Металлсозлик, машинасозлик (кемасозлик ва кема таъмирлаш, тайёр қисмлардан автомобил йиғиш, телевизорлар ишлаб чиқариш), кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Тўр тўқилади. Нидерландия санъати музейи, Муниципал бадиий галерея, ХИИ—ХВИИ асрлар меъморий ёдгорликлари: ОнзеливеВрауэкерк собори ва бошқа сақланган. Шаҳар ВИИ асрдан маълум.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил