Брюква (Брассиcа напус рапифера) — крестгулдошлар оиласига мансуб илдизмевали иккд.йиллик ўт ўсимлик, хашаки экин (қисман озиқ-овқатга ҳам ишлатилади). Европа, Шим. Америка, Австралия, Россиянинг ноқоратупроқ зонасида етиштирилади. Экилганидан кейин биринчи йили йирик илдизмева ва йирик (уз. 60 см дан ортиқ) саватча барглар ҳосил қилади, кейинги йили гулпоялар чиқаради. Меваси — уруғли қўзоқ, уруғи майда. Навига қараб илдизмеваси узунчоқюмалоқ, юмалоқконуссимон, силиндрсимон. Пусти ва эти сариқ ёки сарғимтироқ. Илдизмеваси таркибида 5—10% қанд, 0,6—2% оқсил, каротин, аскорбин кислота, минерал моддалар, горчица (хантал) мойи бор. 100 кг илдизмевасида 13 озуқа бирлиги, 100 кг баргида 12,5 озуқа бирлиги бор. Илдизмеваси халқ табобатида турли касалликларни даволашда, шунингдек озиқ-овқатга ишлатилади.

Брюква
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил