Бубон (юнонча: „бубон“ — чов, човдаги ўсма) — тери остидаги лимфа тугунларининг яллиғланиши ("без келиши"). Кўпроқ чов ва бўйин соҳасида учрайди. Бубон айрим таносил (масалан, захм) ва бошқа баъзи юқумли касалликлар (сил, ўлат) билан бирга кечади ёки уларнинг асорати сифатида вужудга келади. Бубон турли катталикда бўлиб, оғриқли (юмшоқ шанкрда) ёки оғриқсиз (захмда) ўтади. Бубон йиринг бўйлаб ёрилади ва чандиқ ҳосил қилиб битади. Дастлаб бубонга сабаб бўлган асосий касаллик даволанади, улар ёрдам бермаса, жарроҳлик усули қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил