Буддлея (Буддлежа) — кучаладошлар оиласига мансуб туркум. Осиё, Америка, Жанубий Африканинг иссиқ мўътадил иқлимли ҳудудларида тарқалган. 100 тури маълум. Баъзи турлари манзарали ўсимлик сифатида экилади. Ўзбекистонда 2 тури (В. давидии ва В. алтернифолиа) ўстирилади. Уларнинг гуллари бинафша рангда. Июлдан ноябргача гуллайди, тез кўкаради, бўйи 4 м га боради. Биринчи тур барги қарамақарши, иккинчисиники эса кетма-кет жойлашган.

Буддлея
Буддлежа гломерата
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил