Budrochtepa
Будрочтепа — қадимги шаҳар ҳаробалари. Сурхондарё вилояти Денов туманила жойлашган. Майдони салкам 120 га. Унга Заҳартепа, Оқмозортепа ва Дунётепа деб номланган тепаликлар киради. Будрочтепа ўрта асрларда Чағониён деб аталиб, подшо саройи, шахристон ва рабоддан иборат бўлган. Будрочтепа Афросиёб деворий расмларидаги суғдча ёзувларда „Чағониён“, араб манбаларида „Сағониён“ деб аталган. Илк бор 1960-йилда Будрочтепа Ўзбекистон санъацҳунослик экспедицияси томонидан очилган, 1960-йилдан бери шу экспедиция ишлайди. Археологик қазишмалардан маълум бўлишича, Будрочтепа ўз бошидан бир неча тарихий босқичларни кечирган: 1) милоддан аввалги И аср — милодий И асрларда Оқмозортепа ва Дунётепа ўринларида кичкина қишлоқ барпо этилган; 2) милодий 1—ИИИ асрларда шаҳар ҳажми 10 га етиб, Оқмозортепа шоҳ саройига айлантирилиб, 10 м. қалинликдаги мудофаа девори билан ўралган, Дунётепа эса катта манзилгоҳ бўлган; 3) милодий 3—В асрлар бошларида шаҳар инқирозга юз тутган, мудофаа деворлари ҳаробага айланган; 4) В аср охири ва ВИИИ аср бошларида шаҳар яна тикланди ва 3 қисмдан: шоҳ саройи, шаҳристон ва рабоддан ташкил топган. Шаҳристон атрофидаги деворнинг уз. 3 км га етган; 5) 8—ИХ асрларда, араб истилосидан сўнг шаҳар мавжуд бўлиб, унинг ҳажми бир оз кичик бўлган; 6) 10—ХИ асрлар биринчи ярмида шаҳар тараққий этган. Шаҳарнинг умумий майдони 6 км² га етган; 7) 11 —ХИИ аср ўрталарида шаҳар салжуқийлар султони Алп Арслон томонидан забт этилган. Ашёвий далиллар шу пайтда Дунётепада ҳаёт тўхтаганлигини ва шаҳристоннинг ҳам мавқеи пасайганлигини кўрсатди; 8) ХИИ аср ўртаси — ХИИИ аср бошларида шаҳар яна тикланган; 9) ХИИИ аср бошида шаҳар мўғул истилочилари томонидан вайрон қилиниб ХВ аср бошларида эса шаҳристонда ҳаёт тамомила тўхтаган, Дунётепада ҳаёт қисман кечган, Оқмозортепа эса пишиқ ғиштлар билан тикланган қабристонга айлантирилган. Шаҳар ўрни рабоддан шаркда — Ғишли деган жойда пайдо бўлган, у ерда маданий қатлам 4–5 м ни ташкил қилади; 10) ХВИ аср бошларида шайбонийлар томонидан шаҳар батамом вайрон қилинган. Чағониён пойтахти энди Б. дан 10 км ча узоқликда жойлашган „Дехинав“га, ҳозирги Деновта кўчган. Археологик тадқиқотлар натижасида ҳар бир давр учун керакли ашёвий далиллар топилган. Улар орасида сопол идиштовоқдар, ҳайкалчалар, Кушон подшоларининг мис тангалари ва сўнгги даврдаги кумуш ва жез тангалари, тошдан ва қимматбаҳо ашёлардан тайёрланган тақинчоқлар, шиша идишлар, темир ва жездан тайёрланган қуроласлаҳалар ва уйрўзғор буюмлари кўплаб топилган.[1]
Манбалар
Адабиётлар
- Древности Южного Ўзбекистана, Каталог, Токио, 1991.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |