Buffalo
Буффало — АҚШнинг шимоли-шарқидаги шаҳар. Ню-Ёрк штатида. Эри кўли бўйидаги муҳим порт. Йирик транспорт йўллари тугуни, халқаро аэропорт бор. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 1,2 млн. киши (1990- йиллар ўрталари). АҚСҲ ва Канада орасидаги савдо муносабатлари Буффало орқали амалга оширилади. Буффало мамлакатнинг йирик саноат ва савдомолия маркази. Буффало саноатининг асосий тармоқлари: қора металлургия, металлсозлик, машинасозлик, кимё ва озиқ-овқат саноати. Олий ўқув юртлари, жумладан университет (1846-йилдан), Табиий фанлар жамияти музейи, ядро тадқиқотлари маркази, ОлбрайтНокс бадиий галереяси, шаҳар яқинида Ниагара дарёсига қурилган ГЕС бор. Буффалога ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида асос солинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |