Бугулма — Россия Федерацияси Татаристон Республикасидаги шаҳар (1781-йилдан). Бугулма дарёси Зай дарёсига қуйилиш ерида. Бугулма стансияси. Аҳолиси 91,1 минг киши (1999). Нефт қазиб чиқарилади. Машинасозлик ("Нефтеавтоматика" заводи, "Бугулманефтемаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқалар), металлсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари (гўшт, сут, ун комбинатлари, пиво ва ликёрарақ заводлари), чинни заводи мавжуд. Театр, ўлкашунослик ва бошқа музейлар бор. Б.га 1736-йил асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил