Буиcк (/ˈбжуːɪк/) – бу Американинг автомобил ишлаб чиқарувчиси Генерал Моторс (ГМ) нинг бўлимидир. 1899-йилда автомобилсозлик кашшофи Давид Дунбар Буиcк томонидан асос солинган бўлиб, у Американинг илк автомобил брендларидан бири ҳисобланади. Буиcк Генерал Моторс компаниясининг 1908-йилда ташкил этган компаниядир[3]. Генерал Моторс ташкил этилишидан олдин, ГМ асосчиси Wиллиам C. Дурант Буиcкнинг бошқарувчиси ва асосий сармоядори бўлиб ишлаган. 2004-йилда Олдсмобиле брендининг тугатилганидан сўнг Буиcк Америкадаги энг эски автомобил ишлаб чиқарувчисига айланди.

Буиcк
Формерлй
  • Буиcк Ауто-Вим анд Поwер Cомпанй (1899–1903)
  • Буиcк Мотор Cомпанй (1903–1908)
Тйпе Бўлинма
Индустрй Автомобил саноати
Фоундед декабр 1899 (126 йил аввал) (1899-12)[1]
Фоундер Давид Дунбар Буиcк
Ареа сервед
  • Шимолий Америка
  • Хитой
Брандс Элеcтра (ЭВ)[2]
Парент Генерал Моторс
Wебсите буиcк.cом

Буиcк ўзини премиум автомобил бренди сифатида кўрсатади. Бренд ҳашаматли автомобилларни Чевролет қимматроқ, лекин флагман ҳашаматли Cадиллаcникидан пастроқ нархларда сотади. Шимолий Америкада Буиcк автомобиллари деярли ҳар доим ГМC (яна бир премиум бренд) автомобиллари билан биргаликда кўп брендли дилерликларда сотилади. 2022-йилда Буиcкнинг АҚШ бозоридаги улуши 1,2% ни ташкил этди. Бу 2000-йилдаги улушидан деярли икки баравар камдир[4].

Аммо, шу давр мобайнида Буиcкнинг глобал савдоси 1,4 миллионтани ташкил этди. Бу бренд учун рекорд кўрсаткичдир. Ўсиш асосан Хитойдаги савдоларга боғлиқ бўлган[5]. Буиcк сотувларининг 80%и Хитой ҳиссасига тўғри келади[6].

Тарихи

Дастлабки йиллар

Давид Буиcк, Буиcк Мотор Cомпанй асосчиси

Буиcк дунёдаги энг қадимги автомобил брендларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда бренд ҳали ҳам АҚШда фаолият юритаётган энг қадимги бренддир. 1897-йилда ташкил этилган Аутоcар ғарбий яримшарнинг энг қадимги мотор транспорт воситалари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Компания дастлаб автомобил ишлаб чиқарувчи бўлган бўлса-да, Аутоcар ҳозирда оғир юк машиналарини ишлаб чиқаради. Олдсмобиле ҳам 1897-йилда ташкил этилган автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири эди. Лекин Олдсмобиле ҳозир фаолиятини тўхтатган. Студебакер 1852-йилда ташкил этилган, аммо автомобил ишлаб чиқаришни 1902-йилда бошлаган. Генри Форд ўзининг биринчи машинасини 1896-йилда яратган, аммо Форд Мотор Cомпанй ни фақат 1903-йилда ташкил этган. Шу давр оралиғида эса Cадиллаc каби бошқа автомобил ишлаб чиқарувчилар билан ишлаган. Cадиллаc компанияси 1902-йилда ташкил этилган эди.

Биринчи икки Буиcк автомобили 1899 ва 1900-йилларда „Буиcк Ауто-Вим анд Поwер Cомпанй“ да бош муҳандис Валтер Марр томонидан ишлаб чиқарилган[3]. Аммо компания эгаси Давид Дунбар Буиcк автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлашга хоҳиш билдирмаган. Чунки у ўша вақтда стасионар ва денгиз двигателлари ишлаб чиқаришдан мамнун эди. Шунинг учун Марр 1901-йилда ўз номи остида автомобил компаниясини ташкил этиш учун Буиcкни тарк этди. Унинг ўрнига Эвгений Ричард келди ва у 1902-йилда Маррнинг устки клапанли двигатели (валве-ин-ҳеад) учун патентга ариза топширди. Патент рақами 771,095 эди. Патент 1904-йилда Ричардга Буиcк номидан берилган[3]. 1903-йилда Ричард учинчи Буиcк автомобилини ишлаб чиқард. Аммо 1904-йилда Буиcк компанияси „Буиcк Мотор Cомпанй“ деб номланди. Компания Детроитдан Мичиган штатининг Флинт шаҳрига кўчиб ўтди. Ричард эса Детроитда қолди. Марр Флинтга бош муҳандис сифатида қайта ишга қабул қилинди ва автомобилларни оммавий ишлаб чиқаришга киришди. Ўша йили 37 дона Буиcк автомобили ишлаб чиқарилди, 1905-йилда ишлаб чиқариш ҳажми 750 тага, 1906-йилда 1,400 тага, 1907-йилда 4,641 тага, ва 1908-йилда 8,820 тага етди. Бу кўрсаткич билан Буиcк яқин рақобатчилари Форд, Махwелл ва Олдс Мотор Wоркс дан ўзиб кетди[3]. Буиcк шу йил ўзини дунёдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиси деб эълон қилди[7].

Давид Буиcк ўз компаниясини 1903-йил 19-майда Мичиган штатининг Детроит шаҳрида „Буиcк Мотор Cомпанй“ сифатида рўйхатдан ўтказди. Компания Буиcкнинг дўсти ва автомобил ишқибози Бенжамин Бриско томонидан молиялаштирилган. У 1903-йил сентабр ойида Мичиган штатининг Флинт шаҳридаги Флинт Wагон Wоркс нинг бошқарув улушини Жамес Ҳ. Wҳитингга сотди[8]. Wҳитингда Буиcкни ўз фабрикаси қаршисидаги жойга кўчириш ва Буиcк двигателларини ўзининг вагонларига қўшиш ғояси бор эди[3]. Давид Буиcк менежер сифатида ишда қолди ва Wалтер Маррни бош муҳандис сифатида қайта ишга олди. Буиcк ва Марр томонидан ушбу автомобил учун ишлаб чиқилган двигател 159 куб дюмли икки силиндрли устки клапанли двигател бўлган. Ҳар бир силиндр горизонтал жойлашган ва бир-бирига 180 даража қарама-қарши ўрнатилган эди.

Wҳитинг 1904-йилда бир нечта Модел Б автомобилини ишлаб чиқарди холос. Аммо операцион капитал тугагач, у ўша йили Wиллиам C. Дурантни назоратчи инвестор сифатида жалб қилди. Дурант 1904-йилда яна бир неча Модел Б автомобилини ишлаб чиқарди. Компания 1905-йилда Модел C автомобили учун ишлаб чиқаришни кучайтирди ва кейинги тўрт йил давомида Буиcкни АҚШдаги энг кўп сотиладиган автомобил брендига айлантирди.

ХИХ асрда Дурант Флинт шаҳрида ҳамкасби Жосиаҳ Даллас Дорт билан биргаликда Дурант-Дорт Cарриаге Cомпанй компаниясининг ҳаммуаллифи сифатида ўз бойлигини тўплаган. Компания 1904-йилда мамлакатдаги энг йирик ва дунёдаги энг йирик авто-транспорт ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири эди[3]. Дурант 1905-йилда Буиcк ишлаб чиқариш қувватининг аксарият қисмини Мичиган штатининг Жаcксон шаҳридаги Дурант-Дорт Империал Wҳеэл заводига кўчирди. Буиcк автомобил ишлаб чиқаришни Жаcксонда 1907-йилгача давом эттирди. Ўша вақтда Флинтда 1-завод қуриб битказилди. Жаcксон заводи 1912-йилгача Буиcк юк машиналарини ишлаб чиқаришда давом этди[9]. Давид Буиcк 1906-йилда ўз улушини сотди ва жуда катта бойликка эга бўлди. Аммо 25 йил ўтгач ўртамиёна ҳолатда вафот этди. 1907-йилда Дурант Канададаги автомобил ишлаб чиқарувчиси Р. С. МcЛаугҳленга моторлар етказиб беришга рози бўлди ва 1908-йилда Генерал Моторсни ташкил этди.

Манбалар

  1. ↑ "Давид Буиcк." Энcйcлопедиа оф Wорлд Биограпҳй. Энcйcлопедиа.cом. (Жулй 25, 2023). ҳттпс://www.энcйcлопедиа.cом/ҳисторй/энcйcлопедиас-алманаcс-трансcрипц-анд-мапс/давид-буиcк
  2. ↑ „Буиcк Элеcтра“. Қаралди: 2023-йил 23-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Дунҳам, Террй Б.; Густин, Лаwренcе Р.. Тҳе Буиcк: а cомплете ҳисторй, Тҳирд, Кутзтоwн, ПА.: Аутомобиле Қуартерлй, 1987. ИСБН 9780915038640. 
  4. ↑ Столл, Жоҳн Д.. „ГМ Wеигҳс Море Лаёффс, Сале оф Брандс“. онлине.wсж.cом (2008-йил 7-июл). Қаралди: 2010-йил 16-октябр.
  5. ↑ Генерал Моторс (2018-йил 12-январ). „Тwо Страигҳт Еарс оф 1.4 Миллион Салес фор Буиcк“. Пресс-релиз.
  6. ↑ Франкел, Тодд C.. „"Тҳат'с а Буиcк?" Ин Чина, унлике тҳе У.С., тҳере'с но доубт“ (2016-йил 20-январ).
  7. ↑ Жоҳанссон, Георге (1991-07-18). „Буиcк - маннен оч билен“ [Буиcк - тҳе ман анд тҳе cар]. Текникенс Вäрлд (швед). 43-жилд, № 14. Стоcкҳолм, Сwеден: Спеcиалтиднингсфöрлагет АБ. 40-бет.
  8. ↑ „Жамес Ҳ. Wҳитинг 1842-1919“. Флинт Тимелине Прожеcт. 2009-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-апрел.
  9. ↑ „Алл Тҳингс Буиcк“. буиcкcитй.блогспот.cом. Қаралди: 2018-йил 9-июл.