Buitreraptor
Буитрераптор (лотинча: "Ла Буитрера" — "йитқич“ деган маънони англатади) — Бо'р даврининг сўнгги босқичида, ҳозирги Аргентина ҳудудиа Канделерос муҳитида яшаган дромеозаврлар туркумига кирувчи динозавр ҳисобланади. Буитрераптор тасвири илк бор 2005-йилда тикланган ҳамда Буитрераптор гонзалезорум дея ном берилган. Ҳажми ва ўлчами хо'роз катталигида, оғзида кўплаб кичик, бироқ ўткир тишлари бўлган. Бўйни чўзилувчан динозаврлар сирасига кирган.
Тарихи

Буитрерапторнинг тўрттала намуси ҳам 2004-йилда Аргентинанинг Патагония шаҳрида жойлашгон қум билан тўлган майдондан топилган. Қазишмалар Фундасион Феликс де Азара-Маимонидес университетининг CОНИCЕТ тадқиқотчиси бўлмиш Себастиан Апестегуиа ва Чикагода жойлашган динозаврлар музейи куратори Питер Маковиски бошчилигида олиб борилган. Буитрераптор Бо'р даврининг сўнгги қисми — милоддан аввалги 98-97 мингйилликлардагда, бугунги Жанубий Америка ва Австралия материклари бир қитъа бўлган пайтда яшаган мавжудотдир. Ушбу динозавр қолдиқлари Ла Буитрера номи остидаги, ҳозирда машҳур бўлган, қазилма жойидан топилган. Бу макондан янги топилмалар ҳар доим ҳам топилавермаса-да, қазилмалар олиб борилган ушбу жой яқинида яна бир динозавр — Гигантозавр суяклари топилган[1].
Буитрераптор гонзалезорум — Буитрераптор туркимидаги заврлар ичра мавжуд ягона маълум тур ҳисобланади. Ушбу ном жонзотга Питер Маковиски, Себастян Апестегуиа ва Федерико Агнолин томонидан танланган. Динозаврга берилган ушбу ном „йитқич тулпор“ деган маънони англатади, испанча " буитре " тулпор сўзидан, Ла Буитрера, ва лотинча ''раптор'' „йиртқич“ деган маънони англатади. Намунавий қазилма ҳолотипи — МПCА 245, бош суяги ўрта ёшли одам боч чаноқ суяги ҳажмича келади[1]. Ҳолотипнинг бош суяги 2017-йилда[2] батафсил тасвирланган бўлса, 2018-йилда ушбу жинс анатомияси бўйича кўплаб янги мақолалар чоп этилган. Яратилган мақолалар ичига топилган янги намуналарнинг умумий тавсифи[3], жинс анатомияси бўйича тадқиқот[4] ва бир нечта намуналар посткраниясининг умумий кўриниши киради[5].
Тузилиши

Буитрераптор жуда кичик динозаврлардан бири ҳисобланади. 2010-йилда олим Грегори С. Пол тадқиқотлар натижасида заврнинг узунлигини 1,5 метр, оғирлигини эса 3 килограмм деб тавсифлаган[6]. Буитрераптор Велоcираптор каби одатий шимолда яшовчи дромеозаврлардан тубдан фарқ қилувчи хусусиятларга эга. Ушбу жонзот нозик ва текис тери, чўзиқ ва узун тумшуққа эга бўлиб, оғзида жуда кўп миқдорда майда, шунга қарамай, анча ўткир тишларга эга бўлган[7]. Ушбу тавсифдан келиб чиқиб, дастлаб уни тасвирлаб берган олимлар бу динозавр бошқа дромеозаврлар каби нисбатан йирик ҳайвонлар билан эмас, балки калтакесаклар ва кичик сутемизувчилар каби ҳайвонлар билан озиқланади деган хулосага келишган. Буитрерапторнинг узун олд оёқлари ва ингичка уч бармоқли қўллари бўлган. Танасида қовурғалари жуда кам бўлган.Оёғидаги иккинчи бармоғи узун ўроқсимон пичоқ кўринишини ҳосил қилган. Буитрерапторда патлар бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай қазилма ва топилма маълумотлари учрамайди. Бироқ, Микрораптор ва Синонитазавр каби қариндошлар бўлганлиги туфайли, уларнинг туклари сақланиб қолган қолдиқлари маълум, Беитрераптордан ҳам патлар мавжуд деган хулосага келишган.

Ушбу динозавр кашф этилгани олимлар орасида парвоз қилувчи қушлар ва дромеозаврлар мустақил равишда ривожланган бўлиши мумкинми ёки қандайдир учувчи умумий аждоддан келиб чиққанми деган савол туғилишига ҳам сабаб бўлган. Баъзи олимлар Буитрерапторнинг қариндоши Раҳонавис уча олган дея ҳисоблашади. Бироқ, бошқа дромеозаврларда парвоз қобилятига оид аниқ далиллар топилмаган. Ушбу парадокс баъзи олимларнинг, агар Раҳонавис ҳақиқатан ҳам уча оладиган жонзот бўлган бўлса, дромеозаврлар қушлардан мустақил равишда парвоз қилиш қобилятига эга бўлишганлигини таклиф қилишга тутрки бўлди. Яъни ушбу назария маъноси шундаки, дромезаврлар уча олишган бўлса ҳам, улар ва қушлар орасида яқин қариншодлик бўлмаганини билдиради[8].
Эволюцияси

Буитрераптордан ташқари, жанубий қитъалардан топилган бошқа бир дромеозав турлари ҳам мавжуд. Булар:
Жанубий Америкадан Неукенраптор, Аустрораптор ва Уненлагия (2005-йилда кашф этилган), Мадагаскардан Раҳонавис (аввал бошида ҳақиқий қуш деб ҳисобланган). Жанубий яримшардаги ушбу кашфиёт олимларга дромеозаврлар оиласи илгари ўйланганидан кўра бутун дунё бўйлаб кенг тарқалганини аниқлашга ёрдам берди. Далиллар шуни кўрсатадики, дромеозаврлар биринчи марта юра даврида, барча қитъалар ўзаро жуда яқин бўлган даврда пайдо бўлган. Буитрераптор кашф этилиши билан олимлар дромеозаврлар тахминан 180 миллион йил олдин, Пангея парчаланишидан олдин пайдо бўлган деб тахмин қилишди[9]. Бироқ, бошқа палеонтологлар кейинги тадқиқотларда Дромозавриднинг келиб чиқиш вақтини тахминан 160 миллион йил олдин деб белгилашди[10].
Олимлар аввал бошида дромеозаврлар шимолда қадимги Лавразия қитъасида пайдо бўлган ва бўр даврида жанубий Гондванага кўчиб ўтган деган муқобил таҳминга эгалар. Чунки жанубий яримшарда маълум бўлган турлар шимолий қариндошларига хос бўлмаган ўзига хос хусусиятларга эгадирлар.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Маковиcкй, Петер Ж.; Апестегуíа, Себастиáн; Агнолíн, Федериcо Л. (2005). „Тҳе эарлиэст дромаэосаурид тҳеропод фром Соутҳ Америcа“. Натуре. 437-жилд, № 7061. 1007–1011-бет. Бибcоде:2005Натур.437.1007М. дои:10.1038/натуре03996. ПМИД 16222297.
- ↑ Гианечини, Федериcо А.; Маковиcкй, Петер Ж.; Апестегуíа, Себастиáн (2017-01-02). „Тҳе cраниал остеологй оф Буитрераптор гонзалезорум Маковиcкй, АпестегуÍа, анд АгнолÍн, 2005 (Тҳеропода, Дромаэосауридаэ), фром тҳе Лате Cретаcеоус оф Патагониа, Аргентина“. Жоурнал оф Вертебрате Палеонтологй (инглизча). 37-жилд, № 1. э1255639-бет. дои:10.1080/02724634.2017.1255639. ИССН 0272-4634.
- ↑ Новас, Фернандо Э.; Бриссóн Эгли, Федериcо; Агнолин, Федериcо Л; Гианечини, Федериcо А.; Cерда, Игнаcио (2018-03-01). „Постcраниал остеологй оф а неw спеcимен оф Буитрераптор гонзалезорум (Тҳеропода, Уненлагиидаэ)“. Cретаcеоус Ресеарч (инглизча). 83-жилд. 127–167-бет. дои:10.1016/ж.cретрес.2017.06.003. ИССН 0195-6671.
- ↑ Мотта, Матíас Ж.; Бриссóн Эгли, Федериcо; Новас, Фернандо Э. (2018-03-01). „Таил анатомй оф Буитрераптор гонзалезорум (Тҳеропода, Уненлагиидаэ) анд cомпарисонс wитҳ отҳер басал паравианс“. Cретаcеоус Ресеарч (инглизча). 83-жилд. 168–181-бет. дои:10.1016/ж.cретрес.2017.09.004. ИССН 0195-6671.
- ↑ Гианечини, Ф. А.; Маковиcкй, П. Ж.; Апесегуíа, С.; Cерда, И. (2018). „Постcраниал скелетал анатомй оф тҳе ҳолотйпе анд реферред спеcименс оф Буитрераптор гонзалезорум Маковиcкй, Апестегуíа анд Агнолíн 2005 (Тҳеропода, Дромаэосауридаэ), фром тҳе Лате Cретаcеоус оф Патагониа“. ПеэрЖ. 6-жилд. э4558-бет. дои:10.7717/пеэрж.4558. ПМC 5875404. ПМИД 29607264.
- ↑ Паул, Г.С., 2010, Тҳе Принcетон Фиэлд Гуиде то Диносаурс, Принcетон Университй Пресс п. 139
- ↑ Гианечини, Ф.А.; Маковиcкй, П.Ж; Апестегуíа, С. (2011). „Тҳе теэтҳ оф тҳе уненлагиине тҳеропод Буитрераптор фром тҳе Cретаcеоус оф Патагониа, Аргентина, анд тҳе унусуал дентитион оф тҳе Гондwанан дромаэосауридс“. Аcта Палаэонтология Полониcа. 56-жилд, № 2. 279–290-бет. дои:10.4202/апп.2009.0127.
- ↑ Неw Сcиэнтист: „Феатҳеред флигҳт, со гоод тҳей дид ит тwиcе?“, 15-10-2005.
- ↑ ЭурекАлерт!: „Неwлй дисcоверед бирдлике диносаур ис олдест раптор эвер фоунд ин Соутҳ Америcа: Релативе оф Велоcираптор реwритес эволутионарй чарц“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-04-14 санасида архивланган), 12-10-2005.
- ↑ Ҳу, Д.; Ҳоу, Л.; Зҳанг, Л.; Ху, Х. (2009), „А пре-Арчаэоптерйх троодонтид тҳеропод фром Чина wитҳ лонг феатҳерс он тҳе метатарсус“, Натуре, 461 (7264): 640–643, Бибcоде:2009Натур.461..640Ҳ, дои:10.1038/натуре08322, ПМИД 19794491
Ҳаволалар
- ББC Неwс: Қушга ўхшаш динозавр кучлари қайта кўриб чиқмоқда, 13-октябр, 2005-йил
- Чизма ва табиий тарих музейидан баъзи тафсилотлар, Лондон.
- Миллий фан фонди вебсайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-05-23 санасида архивланган)