Бўжай (русча: Бужай; чиғатойча: بو جای‎‎) — Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Риштон туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган.[1]

Бўжай
Шаҳарча
40°25′05″Н 71°14′38″Э / 40.41806°Н 71.24389°Э / 40.41806; 71.24389
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Фарғона вилояти
туман Риштон тумани
Вақт минтақаси УТC+5
Boʻjay xaritada
Boʻjay
Бўжай

Этимологияси

Қишлоғи номи 1928-йилги тарихий манбаларда русча „Буджай “, эски ўзбек ёзувида эса „بو جای‎‎“ шаклларида қайд этилган[2].

Мазкур жой номининг келиб чиқиши тўғрисида турлича қарашлар мавжуд. Халқ этимологиясига кўра, маҳаллий аҳоли ушбу топонимни „бу“ кўрсатиш олмоши ва „жой“ отининг ўзаро бирикишидан вужудга келган деб изоҳлайди. Бироқ илмий-этнографик тадқиқотларда, хусусан топонимист олим Ж. Охуновнинг 1984-йилги ишларида келтирилишича, қирғиз қабилаларининг бир уруғи „бўжай“ деб юритилган. Шунга кўра, қишлоқ номининг шаклланиши мазкур этноним (уруғ номи) билан боғлиқ деган фараз илмий жиҳатдан ҳақиқатга яқинроқ деб баҳоланади[3].

Тарихи

1928-йилдаги маъмурий-ҳудудий бўлинишга оид статистик маълумотларга кўра, аҳоли пункти Фарғона округининг Риштон тумани тасарруфидаги Буджай (ўша вақтдаги номи; ҳозиргини номи Бўжай) қишлоқ шўроси таркибига кирган. Ўша даврдаги рўйхатга олиш натижаларига кўра, ушбу қишлоқ шўросида жами 479 та хўжалик рўйхатга олинган бўлиб, бевосита Буджай қишлоғининг ўзида эса 203 та хўжалик истиқомат қилган[2].

Манбалар

Адабиётлар

  • Центральное статистическое управление Узбекской ССР. Список населенных пунктов Узбекской ССР 1928 года. Часть ВИИ. Округ Фергана (русча) Руберг В. А.: . Самарқанд: Издание ЦСУ УзССР, 1929 — 22-бет. 
  • Худойберганов, Р. Й.. Ўзбекистон жой номларининг изоҳли луғати, (Биринчи нашр) З. Дўсимов, Н. Улуқов: , Тошкент: Донишманд зиёси, 2022 — 624-бет. ИСБН 978-9943-7673-7-9.