(Фагус сйлватиcа)

Қорақайин, бук - қорақайиндошларга мансуб бир уйли, барг тўкувчи дарахтлар туркуми. Шим. ярим шарда 10 тури ўсади. Ёвропа ва Шарқ Қ. турлари экилади. Бўйи 50 м, диа-метри 2 м, танаси кулранг, силлиқ пўстлокли. Иссиқсевар, соябардош дарахт. Урта Осиёда ёввойи ҳодда учрамайди. Барглари оддий, текис, кўпинча чети ҳошияли. Барглари ёзилиши билан гуллайди. Шамол воситасида чангланади. 20—40, баъзи турлари 60 ёшидан мевага киради. Меваси ёғочсимон пўст билан ўр&чган уч қиррали ёнғоқча. Тоғларда 2300 м баландликларда ҳам ўсади. 40—100 йил тез ўсади, 350—500 йилгача яшайди. Ёғочи пишиқ, оғир ва яхши силлиқланади. Сув ости қурилишларида, мебелсозликда ишлатилади, мусиқа асбоблари, фанер ва бошқа тайёрланади, метил спирти олинади. Меваси таркибида заҳарли алкалоид-фагин бор. Ёнғоқчаларидан овқатбоп ва техник мой олинади. Ўзбекистонда манзарали дарахт сифатида экилади. Уруғи ва илдиз бачкисидан кўпайтирилади. Очиқ уруг'ли осимлик