Buket
„Букет“ (русча: Букет, яъни „Гулдаста“) — совет ва рус қўшиқчиси Александр Барикин ижро этган қўшиқ. Қўшиқ мусиқасини Барикиннинг ўзи шоир Николай Рубцов 1987-йил ёзган шеърга басталаган[1].
| „Букет“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Александр Барикин қўшиғи | ||||
| Букет албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 1987 | |||
| Ёзиб олинган | 1987 | |||
| Жанр | евро диско | |||
| Давомийлиги | 3:38 | |||
| Лейбл | Мелодия | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Николай Рубцов | |||
| Бастакор(лар) | Александр Барикин | |||
| „Букет“ хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| „Букет“ ЁуТубеда | ||||
„Букет“ қўшиғи илк бор 1987-йил „По вашим писмам“ рукни доирасида Барикин ҳамда Владимир Кузминнинг қўшма сингли ўлароқ чиқарилган. 1988-йилда эса Барикиннинг „Букет“ номли албомига киритилган.
Қўшиқ „Песня года-87“ фестивалида ижро этилганидан кейин бутун Совет Иттифоқи бўйлаб танилган. „Букет“ чиқарилиши ортидан Барикинни роcк мусиқани тарк этиб, эстрада артистига айланганликда айблашган. Шунинг учун Барикин ўз қўшиғини ёқтирмай қўйган.
Қўшиқни Барикин ўзининг „Карнавал“ гуруҳи билан студияда ёзиб олган. Александр Калянов ҳамда О. Ступка овоз режиссори вазифасини ўтаган, А. Лушкин эса ашула ёзувини таҳрир қилган. Қўшиқ ёзилишини Барикин қуйидагича хотирлаган:
Ўшанда жуда кўп шеър ўқидим — Брюсов, Цветаев, Манделштам, Есенин … Лекин уларда нимадир тўғри келмасди. Бир куни дўконда тасодифан Николай Рубцовнинг „Подоржники“ тўпламини кўриб қолдим. У кимлигини ҳам билмасдим. Лекин сотиб олдим. Ўқишни бошладим ва менга ҳаммаси жуда ёқди — бизникича, совет услубида эмасди. „Букет“ шеърига дучор бўлганимда эса, бу тайёр қўшиқ эканлигини дарҳол англадим. Уйда, ошхонада ўн беш дақиқада мусиқа ёздим. „Тезроқ ёзиб олиб, радиога беришимиз керак, акс ҳолда кимдир мендан ўзиб кетади“, деб ўйладим. Ишончим комилки, агар мен шошмаганимда, бу мисраларга бошқа биров қўшиқ ёзган бўларди[2].
Манбалар
- ↑ „Александр Барыкин/КАРНАВАЛ (разные издания)“. 2014-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-декабр.
- ↑ „Александр Барыкин — «Букет» (1987). История песни“. 2018-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-декабр.