Букиш — ёғоч ёки металл заготовка хом-ашё) га ёки буюм қисмларига букик шакл берадиган болғалаш, штамплаш операциялари. Эгувчи куч таъсирида заготовка деформацияланади (букилади), ташқи қатлами чўзилади, ичкиси эса қисилади. Б. букиш машинаси, букиш станоги ёки қўлда амалга оширилади. Б.га букишнинг ўзи (букик шакл ҳосил қилиш), профиллаш (бурмалар ҳосил қилиш, эгиш), металл листларни букиб ва пайвандлаб пайванд трубалар олиш, пружина ўраш ва бошқа киради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил