Букраа — Сахрои Кабирнинг шим. қисмидаги кон, дунёдаги энг катта фосфорит конларидан. 1973-йилда ишга туширилган. Кон юқори бўр даври гилкремниёҳактошли жинсларида жойлашган. Саноат миқёсида уюмлари донадор фосфорит қатламларидан (қалинлиги 2–6 м) тузилган. 50—90% фосфат доналаридан ва фауналарнинг фосфатлашган қолдиқ қўшимчалари (моллюска, фораминифера, рептилия, баликлар)дан иборат. Р2О5 миқдори 30—33%. Фосфоритларда ҳар доим кўп миқдорда (0,005—0,07%) уран, гоҳо нодир ер элементлари (0,07—0,3% гача) ва пирит учрайди. Фосфоритнинг умумий захираси қарийб 10 млрд. т га тенг. Коннинг асосий маркази — Бук.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил