Bulavayo
Qiyofa
Булаваё — Зимбабве жануби-ғарбидаги шаҳар. Матопо кряжи этагида. Шим. Матабелеленд провинсияси маъмурий маркази. Аҳолиси 621 минг киши (1992). Муҳим темир йўл тугуни. Халқаро аэропорт бор. Савдосаноат маркази. Булаваё машинасозлиги заводи, озиқ-овқат, тўқимачилик корхоналари, шина ишлаб чиқариш, мебел саноати фабрикалари, техника коллежи, Зимбабве миллий музейи бор. Б. атрофида олтин, хром, кўмир, қўрғошин, мис, никел қазиб чиқарилади. Шаҳарга 1893-йилда асос солинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |