Bulbulak
Булбулак — 1) торли мусиқа чолғулари дастасининг юқори қисмидаги ("шайтон") ҳарак. Б. қадимий ёзма манбаларда "анаф" дейилган. У ёғоч ёки суякдан ясалади. Торли асбобларнинг қулоқлар жойлашган томонига, пастки ҳарак рўпарасига ўрнатилади. Б. торларни даста ва пардаларга тегизмай кўтариб туради; 2) болалар пуфлаб чаладиган ҳуштак (ўйинчоқ). Лойдан қуштумшуқ обдаста шаклида ясалиб, оловда пиширилади. Ичига сув солиб, жўмрагидан пуфлаганда булбул сайрагандай товуш беради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |