Булдуруқ — атмосфера ёғинларининг бир хили. Аёзли совуқ кунларда ёки туман пайтларида нам ҳаво зарраларининг музлаши натижасида ҳосил бўлади. Б. юмшоқ муз кристали ёки доначалари шаклида ёғади. Изғирин пайтларида дарахт шохлари ва симларда ҳам пайдо бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил