Bulduruqlar
Булдуруқлар (Птероcлидидаэ) — каптарсимонлар туркуми оиласи. Б. асл Б. ва сув булдуруқлари уруғларига бўлинади. Асл Б.нинг 14 тури, сув булдуруқларининг эса оқ бовур (Птероcлес алчата) вақора бовур (П. ориэнталис) деган 2 тури бор.
| Булдуруқлар | |
|---|---|
| Биологик классификация | |
|
| |
Генера
| |
| |
Синонимлари
| |
| |
Б. Африканинг шим. қисмида, Испания ва Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда дашт ва чўллардаги сувга яқин ерларда яшайди. Қишлаш учун сентабр ва октабрда Покистон, Эрон, Афғонистон ҳамда Жанубий Туркманистонга учиб кетиб, эрта баҳор (март)да яна учиб келади. Оқ бовур танасининг уз. 35—37 см, қора бовурники 33—35 см. Иккала турнинг ҳаёт кечириш тарзи ўхшайди. Б. урчиш даврида (март) жуфт ҳосил қилади. Кўпинча 3 та, баъзан 2 та тухум қўяди. Уяси шувоқ каби ўсимликлар остида соя жойларда ясалган кичикроқ чуқурчадан иборат. Тухумини бир ойча босади. Тухум босиш ва жўжа боқишда нари ҳам қатнашади. Олабула пати жужаларининг душманлардан сақланишига ёрдам беради. Жўжалари июнда учирма бўлади. Авг. охирларида Б.нинг учиб кетаётган галаларини учратиш мумкин.
Б. ўсимликларнинг донлари, баҳорда эса куртак ва ёш новдалари билан озиқланади. Кунига икки маҳал (чошгоҳ ва пешинда) гала бўлиб, сув ичишга боради. Жиғилдонида сув олиб келиб жўжаларига ичиради.
Б. азалдан овланади. Гўшти мазали. Кўплаб овланиши натижасида жуда камайиб кетган. Оқ бовур Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Қушлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |