Bulutlilik
Булутлилик — осмон гумбазининг булут билан қопланганлик даражаси. Булутлилик 10 балли шкала бўйича кўз билан чамалаб аниқланади, булут миқдори 10 балли тизим бўйича, булут шакли эса булут халқаро таснифи бўйича белгиланади, агар осмон гумбазида ҳеч булут бўлмаса, нол балл, агар осмон булут билан бутунлай қопланган бўлса, 10 балл берилади. Осмон гумбазидаги булут улушини тахминан фоизга айлантириб бошқа баллар берилади. Булутлилик об-ҳаво ва иқлимни белгилайдиган муҳим омил ҳисобланади. Қиш кунлари ва тунда у Ер сиртидаги ва Ер сирти яқинидаги ҳаво қатлами температурасининг пасайишига тўсқинлик қилади, чунки Ердан нур кетиши камаяди. Езда ва кундуз кунлари булутлилик Ер сиртида қуёш нурлари қиздиришини камайтириб, қитъанинг ички иқлимини юмшоқлаштиради. Булутлиликда жиизорлар радиация баланси муҳим омили. Ўрта Осиё ҳудудида ёз ва кузда ҳавоиинг кам булутли ва очиқ бўлиши деҳқончилик учун жуда қулай. Ҳаво очиқкунлар умумий булутлилик бўйича 60—90% ни, паст булутлилик бўйича 80—98% ни ташкил қилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |