Бум (инг. боом — шов-шув) — 1) ишлаб чиқариш нархлари ва бошқа хўжалик кўрсаткичларининг тезкор ўсиши билан тавсифланадиган иқтисодий сиклнинг юқори фазаси; товарлар нархлари ва қимматбаҳо қоғозлар курсининг кўтарилиши кўринишида юз берадиган ишлаб чиқариш ва савдонинг қисқа муддатли юксалиши. Ишлаб чиқаришдаги Б. кўпинча иқтисодий танглик бошланишидан олдин рўй беради; 2) бирор воқеа, ҳодиса, шунингдек кимса тўғрисида мишмиш, шовшув кўтарилиши.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил