Буна — денгиз, канал қирғоқлари ёки гидротехника иншоотларини сув ювиб кетишидан сақлаш ва сув оқимини ростлаб туриш учун хизмат қиладиган мустаҳкамлаш иншооти. Б. учун тупроқ, тош, бетон, габион, шохшабба ва бошқа материаллар ишлатилади. Б. қирғоққа тик ёки бирор бурчак остида ўрнатилади. Туб Б.лар қирғоқсаги иншоотлар (дамбалар, канал деворлари ва бошқалар) тубини сув ювиб кетишидан асрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил