Bunker
Бункер (олмонча: бункер ):
- материаллар (қум, шағал, семент, дон, кумир, руда)ни қисқа муддат сақлаш ёки ташишга мулжалланган идиш. Бункер пўлат, темирбетон ёки ёгочдан пирамида ёки конус шаклида ясалади. Бункерларнинг пастки торайган қисмида материални тўкиш учун махсус қопқоғи бўлади. Бункерларга юк транспортёр ва кўтарма транспорт машиналари ёрдамида ортилади. Баъзан вагон ёки автомашинада келтирилган материаллар тўғридантўғри Бункерга ағдарилади;
- қуруқ юк ташийдиган кемаларда ёнилғи учун ажратилган жой;
- пахта териш машинасининг пахта йиғадиган ағдарма қисми;
- Бункерпоезд — шахталарда тоғ массасини узлуксиз юклаш, ташиш ва бўшатиш учун мулжалланган релсли транспорт воситаси;
- комбайнда — ўриб-янчилган дон қопларга тўкиладиган яшик (воронка); элеваторда — дон солиб туриладиган яшик (воронка).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |