Бунос (қадимги юнонча: Βουνός), шунингдек, Бун — қадимги юнон афсоналаридаги қаҳрамонлардан бири. Гермес ва Алкидамей ўғли. Коринфнинг афсонавий қироли.

Қадимги юнон ёзувчиси Паусаниас коринфлик Эумелнинг бизгача етиб келмаган асарига (милоддан аввалги ВИИИ аср) таянган ҳолда шундай ёзади: Ҳелиос Асопия мамлакатини бир ўғли Алоэга, Эфирни бошқа ўғли Ээтга берган. Ээт Колхлар ерига борганида подшоҳликнинг бир қисмини Буносга тақдим этади. Бу ҳолатда, Гермеснинг ўғли вақтинчалик ҳукмдор бўлади. Чунки у қонуний қирол йўқлигида қиролликни Ээт ёки меросхўрларига сақлаш мажбуриятини зиммасига олганди. Бунос вафот этгач, Эфир ёки Этҳереа ерлари (кейинчалик, Коринф ва шаҳар атрофидаги ҳудудлар билан уйғунлашиб кетган) Алоеянинг ўғли Эпопеус[1][2][3]га ўтган.

Қадим даврларда Коринфдан Акрокоринфга борадиган йўл бўйидаги тепаликда Ҳера Бунаи ибодатхонаси бўлган. Афсоналарга кўра, уни Бунос ўзининг вақтинчалик ҳукмронлиги даврида қурдирган[1].

Қадимшунослар „тепалик“, „уюм“ маъноларини англатувчи „Βουνός“ сўзи Ер худоси сифатида билинган Гермесга ишора қилади, деган таҳминларни илгари сурдилар. Шу маънода бу номни „тоғ хўжайини“ сифатида ҳам қабул қилиш мумкин[2][3][4]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Павсаний 1996.
  2. ↑ 2,0 2,1 Wилисч & 1884—1890.
  3. ↑ 3,0 3,1 Эсчер 1897.
  4. ↑ Бунос // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.

Адабиётлар