Бунт, уюм, ғарам — 1) пахта заводи ва пунктларида чигитли пахтани узоқ вақт сақлаш учун усти брезент билан ёпиб қўйиладиган пахта уюми. Б. 25х14 ёки 22х11 м ўлчамдаги махсус майдонларда ҳосил қилинади. Майдон ер сатҳидан ярим метр ёки уидан ҳам баландроқ кўтарилиб шиббаланган, устига асфалт ёки тош ётқизилган, баъзан сомонли лой билан қалин сувалган бўлади. Ҳар қайси Б.да 300—600 т пахта сақлаш мумкин. Б.нинг баландлиги, асосан, 8—9,5 м бўлиб, устига ёпилган брезент ҳар жойҳар жойидан арқон билан пастга тортиб қўйилади. Пахта қизиб кетиб, ўз-ўзидан алангаланмаслиги учун Б. ичига ҳар 4—5 м оралиқда шамоллатиш туйнуклари қилинади; 2) қанд лавлаги, сабзавотлар (здлар яқинида) вақтинча сақланадиган узун уюм; 3) очиқжойга тахлаб қўйилган той хашаклар уюми; 4) тери ва арқонлар боғлами.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил