Buqa

Буқа — эркак қорамол. Гавдаси сигирга қараганда баландроқ, тана ва кўкраги кенг, суяги йўғон ва мустаҳкам, териси қалин, серҳаракат. Вазни сигирникидан 30—40% оғир, Эркак бузоқ урғочисига нисбатан 3—5 кг йирик туғилади, 6—8 ойда жинсий вояга етади. Б. учун зотдор, соғлом эркак бузоқлар танланади. Сигирларни қочиришда 14—18 ойлигидан бошлаб 6—8 йил, айримларидан 12—14 йил фойдаланилади. Б. яйловда 40—50, қўлда қочирилганда 100—150 сигирни қочириши мумкин. Сунъий усудда спермаси билан 1000—3000, ҳатто 5000 сигирни уруғлантириш мумкин. Сигирларни қочиришда 2 ёшгача бўлган Б.дан ойига 3—4-марта, катта ёшдагилардан ҳафтасига 2—3-мартагача фойдаланилади. Б. спермаси (уруғи) вақтвақти билан текшириб турилади, сифацизлиги аниқланса, қочиришга қўйилмайди. Б.лар учун яхши шароит яратилиб, протеин, минерал модда ва витаминли озуқалар билан боқилади. Улар езда очиқда, қишда махсус бинода сақланади. Қочиришга яроқсиз Б.лар гўштга топширилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |