Burak Sevinch
Бурак Севинч (1985-йил 27-октабрда туғилган, Зонгулдак ) – турк актёри ва мусиқачиси.
| Бурак Севинч | |
|---|---|
|
Бурак Севинч, 2019-йилдаги ТЕМА Вакфı кечасида | |
| Таълими | Йıлдıз Техник Универсутети (ташлаган) |
| Касби | Актёр, Қўшиқчи |
| Мукофотлари | Туркия ёшлар мукофоти,Олтин капалак мукофоти |
Ҳаёти
Бурак Севинч 1985-йил 27-октябрда Туркиянинг Қора денгиз минтақасидаги Зонгулдак шаҳрида туғилган. У Уд чолғуси ижрочиси Öзжан Севинчнинг ўғли ҳисобланади.
Бошланғич ва ўрта мактабни Зонгулдакда тамомлагандан сўнг, Севинч олий та'лим олиш учун Истанбулга кўчиб кетади ва Юлдуз Техник Университети Дизайн факултетининг мусиқа ва саҳна сан'ат бўлимига ўқишга киради, лекин, иккинчи курсда университетни тарк этди. Бир интервюсида, "Ҳамма жойда Юлдуз Техника Университетини тамомлаганим айтилади, лекин ЙТУни иккинчи курсда ташлаб кетдим. Мен Сан'ат ва дизайн факултетининг "Мусиқа ансамбллари" бўлимида ўқирдим" деб жавоб берган[1].
Актёрлик билан бир қаторда мусиқага ҳам қизиққан актёр 11 ёшида отасининг тавсияси билан Турк Мумтоз Мусиқа Ассоциациясида Қонун чолғу асбоби бўйича сабоқ ола бошлайди[2]. 6 ойлик машғулотдан сўнг Севинч скрипка, уд, қонун ва гитара каби чолғу асбобларида чалишни ўрганди ва 1997-йили Зонгулдак Сан’ат Мусиқа уюшмасида концерт беришни бошлади. У бир муддат Беҳзат Герçэкер раҳбарлигидаги Энбе оркестрида мусиқачи сифатида ҳам профессионал фаолият юритади[3]. Актёрлик ва мусиқачиликдан ташқари дурадгорликка ҳам қизиққан Севинч ўз интервюларидан бирида “Бир неча йиллардан бери дурадгорликка жуда қизиқаман, ёғоч билан шуғулланишни яхши кўраман. Уйимдаги кўп нарсалар ўзимники. Бу мен учун терапия. “Мен соатлаб ҳеч нарсани ўйламай ишлай оламан”, дейди у[4]. Ёшлигидан ғаввосликка қизиққан Севинч 5 йил давомида ғаввослик бўйича та'лим олган. Узоқ муддатли машғулотлардан сўнг у 7 йилдан ортиқ профессионал равишда ғаввослик билан шуғулланади[5]. Баскетбол, волейбол, гандбол каби спорт турларига ҳам қизиқади[6].
Фаолияти
2011-2016: Дастлабки йиллар
У илк актёрлик фаолиятини 2011-йилда режиссёр Аҳмет Катиксиз илтимосига кўра, “ Отам учун” сериалидаги “Алпай” образи билан бошлаган[7]. Сериал тугагаллангандан сўнг 2012-йилда “Йўл Айрими” сериалида “Юсуф” образини ижро этади. Кейин у "Салом Ҳаёт" (2013-йил) ва "Ёлғон Дунё " (2013-йил) каби телесериалларда эпизотик ролларни ижро этади. Худди шу йили у Пана Филм томонидан ишлаб чиқарилган "Мен уни жуда севдим" (2013-йил) телесериалида суратга туша бошлади. Меҳмет Аслантуғ, Идил Фıрат ва Бирcе Акалай каби актёрлар иштирок этган сериалда Меҳмет Аслантуғнинг ҳайдовчиси "Ҳасан Бей" ролини ўйнади. Сериалнинг 15-қисмида суратга тушганидан сўнг, у Пўлат Алемдарнинг қўриқчиси “Тимур Эмир” образи билан ўша продюсерлик компаниясининг бошқа бир сериали “Қашқирлар макони : Пистирма ” (2013-йил) га ўтказилди[8]. Бир интервюсида шу роли учун бир йил ичида 16 килограмм ташлаганини айтган Севинч, “Рол учун Wинг Чун деб номланган жанговар спорт турини ўргандим. Чунки Неcати Шашмаз мендан шундай нарсани талаб қилган эди. Бу мудофаа спорти, лекин бу жуда қийин спорт. Сиз рақибингизга энг қисқа йўл билан ҳужум қилишни ўрганасиз. Мен ушбу спорт билан жисмоний тайёргарлигимни сақлаб қолдим. Мен шакарни ҳаётимдан олиб ташлаб, бир йилда 16 килограммни ташладим." деган эди[9]. Сериалда 3 фасл суратга тушганидан сўнг, ссенарий бўйича ўлиб сериал билан хайрлашди. Кейинги даврда “Уйланган ва ғазабланган” (2015-йил), “Олтинсойлар ” (2016-йил) сериалларида ва “Қайтиб келса меникидир” (2016-йил) филмларида суратга тушди.
2017- йилдан ҳозирги кунгача: Сўз, Дог',Қирмизи хона ва бошқа лойиҳалар

Бурак Севинч 2017-2019-йиллар оралиғида "Ва'да<и ид="мwУҚ">"</и> сериалидаги "Фетҳи Кулаксиз" образи билан бир қанча муваффақиятларни қўлга киритди. Сериалда аскар ролини ўйнаган Севинч, тайёргарлик жараёнида нафақадаги махсус кучлар томонидан икки ҳафта давомида оғир лагерда шериклари билан ҳарбий та'лим олади. Ягона тартиб-интизом, саломлашиш, қўриқлаш тартиб-қоидалари, мурожаат қилиш услуби, қуролни олиб юриш ва ишлатиш тамойилларидан ташқари, у яқин ҳимоя ва жанговар тайёргарликдан ҳам ўрганади[10]. Севинч ссенарийга кўра, сериал учинчи фаслининг охирларида вафот этади, сериал билан хайрлашди[11]. Шундан сўнг, 2019-йил апрел ойида Мелис Сезен билан "<и>Дог'</и>' телесериалида биринчи бош ролини ижро этади[12]. 9-қисмдан сўнг бекор қилинган сериалда актёр “Жем Енилмез” образини ижро этган. 2020-йил бошида у биринчи театрдаги фаолиятини "Измир Қизлари" номли мусиқий филмда рол ижро этиш билан бошлайди, филмда у Гокче Баҳадир билан бош ролни ўйнади. Мюзиклнинг премераси 2020-йил 24-январда бўлиб ўтди[13] [14]. Севинч мусиқий филмдаги актёрлик ва вокал ижроси билан катта олқишларга сазовор бўлди. 2020-йил 11-май куни бутун дунё бўйлаб содир бўлаётган CОВИД-19 пандемияси ва Туркияда кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли мюзикл бир қанча вақтга тўхтатилди.
У 2020-йил 14-февралда Алги Эке ва Нур Сüрер иштирокида экранларга чиққан романтик комедияда “Гöкҳан Ҳанжиоғлу” ролини ижро этади[15]. Ўша йили у ТВ8 телеканалида намойиш этилган ва психиатр Гулсерен Будайıcıоғлунинг "Медалён ичида" романи асосида суратга олинган "Қирмизи хона" сериалида Биннур Кая, Тулин Ўзен ва Мерич Арал билан бош ролларни ижро этиб, сериалдаги “Доктор Дениз Санер” образига ҳаёт бахш этади[16]. Сериалнинг 30-қисмида суратга тушганидан сўнг у ўз илтимосига кўра лойиҳани тарк этган[17].
Ҳозирги вақтда Севинч Турк адабиёти тарихидаги машҳур шоир Ҳожи Байрам Вели ҳаётини ҳикоя қилувчи "Ишқ саёҳати" телесериалидаги " Ҳожи Байрам Вели " образини гавдалантирмоқда[18]..
Шахсий ҳаёти
2015-йилнинг 1-августида Зонгулдак Капуз пляжида у Истанбул шаҳар театри актрисаси ва ёга бўйича ўқитувчи Ширин Реҳбер билан турмуш қурди[19]. Эр-хотин 2021-йил май ойидаги суд мажлисида ажрашишди[20].
Бурак Севинч 2020-йил апрел ойида маст ҳолда машина ҳайдаб кетаётиб, автоҳалокатга учради. Актёр қони таркибида 1,28 промил спирт борлиги аниқлангач, унга нисбатан қонуний чора кўрилган. Прокуратура “Йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф туғдириш” жинояти учун 6 йилгача қамоқ жазосини талаб қилиб, айблов э’лон қилди[21]. Истанбул маҳкамасида судя ҳузурига келган Севинч суд мажлисида воқеа содир бўлган куни спиртли ичимлик ичиб, машина бошқарганини тан олди. Суд Севинчни жиноят баёни ва айбланувчининг айбига иқрор бўлганлиги сабабли 2 ой 15 кун муддатга озодликдан маҳрум қилди[21]
Хайрия ишларидаги фаолияти
Бурак Севинч кўплаб ижтимоий хайрия лойиҳаларида иштирок этган. У 2018-йилда "Зуҳал мусиқа ва саратонсиз ҳаёт" уюшмаси ташаббуси билан амалга оширилган “Ёу Пресс а Ноте” ижтимоий хайрия лойиҳасида иштирок этди. Лойиҳа доирасида барча ёш гуруҳлар учун ритм маҳорат дарслари ташкил этилди. Севинч ритм мактабларида саратон билан хасталанган болаларга ритм дарслари берди, шунингдек, кўплаб машҳур билан бирга Булент Ортачгилнинг "Мен билан ўйнайсанми?" қўшиғини куйлади. Лойиҳадан олинган барча даромадлар саратон касаллиги билан хасталанган болаларни даволаш учун "Саратонсиз ҳаёт" уюшмасига топширилди[22]..
У 2020-йил январ ойида "Бутунжаҳон инсонларга ёрдам ассоциацияси" бошчилигида амалга оширилган "Зулматни синдириш/Бир нарса дейиш" лойиҳасида иштирок этди. Севинч Туркияда кундан-кунга ортиб бораётган болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш ва болаларда огоҳликни ошириш мақсадида тайёрланган "Зулматни синдириш" номли қисқа метражли филмда Şэввал Сам, Белчим Билгин ва Энгин Алтан Дüзятан каби актёрлар билан бирга рол ижро этди[23]. Бундан ташқари, 2016-, 2018- ва 2019-йилларда у НТВ телеканалида ТЕМА фонди томонидан ташкиллаштирилган “Умид бахш этадиган қўшиқлар” номли махсус кўрсатувда кўп маротаба ихтиёрий равишда қўшиқ куйлаган ва болаларнинг табиатдан та’лим олишига хизмат қилган[24].
Филмографияси
| Синема | |||
|---|---|---|---|
| Йıл | Япıм | Рол | Нотлар |
| 2016 | Дöнерсе Сениндир | Арда Ардан | Ярдıмcı оюнcу |
| 2017 | Маҳалле | Cафер | |
| 2020 | Насипсе Олур | Гöкҳан Ҳанcıоğлу | Баşрол оюнcусу |
| 2022 | Сойгун Оюну: Бüйüк Вургун | Али Топрак | |
| 2023 | Мурат Гöğэбакан: Калбим Яралı | Мурат Гöğэбакан | |
| Роза | Ферди | ||
| 2024 | Ҳатıран Етер | Адем | |
| Беяз Эşя | Ниҳат | ||
| Телевизён | |||
| Йıл | Япıм | Рол | Нотлар |
| 2011 | Бабам İçин | Алпай | Ярдıмcı оюнcу |
| 2012 | Ёл Айрıмı | Юсуф | |
| 2013 | Мерҳаба Ҳаят | Онур | Конук оюнcу |
| Ялан Дüня | - | ||
| Бен Ону Çок Севдим | Ҳасан | Ярдıмcı оюнcу | |
| 2013-2015 | Куртлар Вадиси Пусу | Тимур Эмир | |
| 2015-2016 | Эвли ве Öфкели | Cиҳан | |
| 2016 | Алтıнсойлар | Оğуз Катран | |
| 2017-2019 | <и ид="мwАРА">Сöз</и> | Фетҳи Кулаксıз (Авcı) | Баşрол оюнcусу |
| 2019 | <и ид="мwАРc">Леке</и> | Cем Енилмез | |
| 2020-2021 | Кıрмıзı Ода | Др. Дениз Санер | |
| 2022 | <и ид="мwАСҚ">Аşкıн Ёлcулуğу:</и><бр ид="мwАСУ"><бр><и ид="мwАСЙ">Ҳаcı Байрам-ı Вели</и> | Нуман бин Аҳмед / Ҳаcı Байрам-ı Вели | |
| İçимиздеки Атеş | Доğан Енер | ||
| 2023-гüнüмüз | Ҳудуцуз Севда | Фикрет Лето | |
| İнтернет дизи ве филмлери | |||
| Йıл | Япıм | Рол | Нотлар |
| 2021-2022 | Бонкис | Онур | Баşрол оюнcусу |
| 2022 | Садеcе Аркадаşıз | Эмре | Конук оюнcу |
| 2023 | 1973: Билтморе Отели Cинаети | Баҳадıр Демир | Баşрол оюнcусу |
Театрдаги роллари
| Театр | |||
|---|---|---|---|
| Йил | Ўйин | Рол | Эслатмалар |
| 2020 | Измир қизлари | Эдиз | Бош рол |
Мукофотлар ва номинациялар
| Йил | Тақдирлаш маросими | Туркум | Лойиҳа | Хулоса |
| 2019 | 5. Туркия ёшлар мукофотлари | Телесериалдаги энг яхши иккинчи пландаги актёр | <и ид="мwАХc">Ва'да</и> | Номзодликка қўйилган |
| 10. КТУ Медиа мукофотлари | Иккинчи пландаги энг машҳур актёр | Номзодликка қўйилган | ||
| Энг яхши телесериаллар жуфтлиги (Аcтион & Фетҳи) | Номзодликка қўйилган | |||
| 2020 | 46. Пантене Олтин Капалак мукофотлари | Энг яхши актёр | Дог' | Номзодликка қўйилган |
| Энг яхши сериал жуфтлиги (Ясемин ва Cем) | Номзодликка қўйилган |
Манбалар
- ↑ „Бурак Севинç: “Оюнcу аслıнда сейирcидир”“ (Тüркçэ). ранини.тв. 16 майıс 2018да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13 майıс 2021.
- ↑ „“Мüзик де оюнcулук да деря дениз”“ (Тüркçэ). Миллиет. 26 оcак 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24 майıс 2021.
- ↑ „“Мüзик де оюнcулук да деря дениз”“ (Тüркçэ). Миллиет. 26 оcак 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 майıс 2021.
- ↑ „Кıрмıзı Ода'нıн тераписти Дениз иçини дöктü“ (Тüркçэ). Cумҳуриет. 28 касıм 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 майıс 2021.
- ↑ „'Олдукçа зор олду'“ (Тüркçэ). ҳтҳаят.ҳабертурк.cом. 1 аğустос 2018да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24 майıс 2021.
- ↑ „Бурак Севинc“ (İнгилизcе). неслиҳаняпрак. 25 майıс 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 майıс 2021.
- ↑ „Бурак Севинç: “Оюнcу аслıнда сейирcидир”“ (Тüркçэ). ранини.тв. 16 майıс 2018да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15 нисан 2021.
- ↑ „İки дизи арасıнда трансфер!“ (Тüркçэ). Миллиет. 20 майıс 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 майıс 2021.
- ↑ „Неcати Şаşмаз çок şэкер бир адам“ (Тüркçэ). Сабаҳ. 16 эйлüл 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 майıс 2021.
- ↑ „'Сöз' дизиси оюнcуларı аскери эğитим алдı“ (Тüркçэ). НТВ. 31 март 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11 теммуз 2021.
- ↑ „Бурак Севинç, Сöз дизисине веда этти“. Сöзcü. 16 нисан 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16 нисан 2021.
- ↑ „Мелис Сезен ве Бурак Севинç: Аşктан каçıлмаз!“ (Тüркçэ). Поста. 2 теммуз 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 нисан 2021.
- ↑ cоде.cомпанй. „'İзмир'ин Кıзларı' прöмиер яптı!“ (Тüркçэ). Геccе. 30 март 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16 нисан 2021.
- ↑ „'İзмир'ин Кıзларı' баşлıёр“ (Тüркçэ). Ҳüрриет. 17 оcак 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16 нисан 2021.
- ↑ „Насипсе Олур филми конусу ве оюнcуларı“ (Тüркçэ). ҳтҳаят.ҳабертурк.cом. 2 оcак 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 нисан 2021.
- ↑ „Кıрмıзı Ода оюнcуларı кимлер?“ (Тüркçэ). ҳтҳаят.ҳабертурк.cом. 21 оcак 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3 майıс 2021.
- ↑ „Кıрмıзı Ода'да япрак дöкüмü: İки баşрол оюнcусу дизиден айрıлдı“ (Тüркçэ). Т24. 27 март 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24 майıс 2021.
- ↑ „Бурак Севинç иле Алмила Ада'нıн баşролüндеки Ҳаcı Байрам-ı Вели дизиси гелиёр“ (Тüркçэ). аксам.cом.тр. 25 майıс 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 майıс 2021.
- ↑ „Мüзикал гиби дüğüн | Оя Доğан | ГАЗЕТЕ ВАТАН“. www.газетеватан.cом. 22 аğустос 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 нисан 2021.
- ↑ „Бурак Севинç 6 йıллıк эвлилиğини тек cелседе битирди - АяклıГазете“ (Тüркçэ). 17 майıс 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 майıс 2021.
- ↑ 21,0 21,1 „Оюнcу Бурак Севинç'э ҳапис cезасı! Бурак Севинç алколüн дозуну каçıрıп...“ (Тüркçэ). CНН Тüрк. 14 нисан 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13 майıс 2021.
- ↑ „Кансерли çоcуклар иçин анламлı проже“ (Тüркçэ). Миллиет. 11 аралıк 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 майıс 2021.
- ↑ „Каранлığı Арала!“ (тр-ТР) (17 нисан 2020). 22 эйлüл 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 майıс 2021.
- ↑ „Üнлüлер Сезен Аксу şаркıларıнı çоcуклар ве доğа иçин сöйледи“ (Тüркçэ). НТВ. 29 нисан 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 майıс 2021.
Ташқи ҳаволалар
- Севинç/ 7687373 ИМДбдаСкрипт хатоси: „Превиэw wарнинг“ модули йўқ.
- Бурак Севинч Инстаграм саҳифаси
- Бурак Севинч Тwиттер саҳифаси
Пҳилантҳропй
Қолаверса, болаларнинг табиат ҳақида билим олишлари учун 2016, 2018 ва 2019-йилларда НТВ телеканалида ТЕМА жамғармаси томонидан ташкил этилган “Умут Еşэртен шарқилар” махсус кўрсатувида ўз ихтиёри билан кўп маротаба чиқишини қилган [1] .
- ↑ „Üнлüлер Сезен Аксу şаркıларıнı çоcуклар ве доğа иçин сöйледи“ (Туркиш). www.нтв.cом.тр. 2019-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-май.