Буралиш — стержен, пластинка ёки қавариқ сиртнинг ташқи буровчи моментлар (кучлар жуфти) таъсирида вужудга келадиган деформация (кўндаланг кесимларнинг ўзаро бурилиши). Доиравий тўғри стержен буровчи момент таъсирида буралганда унинг кўндаланг кесимидаги барча нуқталар ўз текислигида қолади, стержен учлари (кўндаланг кесимлар) орасидаги масофа эса ўзгармайди, кесимлар радиуси тўғри чизиқлигича қолади. Кўндаланг кесимлар бир-бирига нисбатан умумий ўқ атрофида бирор бурчакка бурилади. Буралиш думалоқ стерженларда фақат уринма зўриқишларни, бошқача кўндаланг кесимли стерженларда уринма ва нормал (тик) зўриқишларни ҳосил қилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил