Burberry
Бурберрй — Буюк Британиянинг ҳашаматли мода уйларидан биридир. Бурберрй модалар уйи 1856-йилда Томас Бурберрй томонидан ташкил этилган. Унинг бош офиси Англиянинг Лондон шаҳрида жойлашган. Бурберрй бренди бугунги кунда дунёдаги энг машҳур брендлардан бири ҳисобланади. Ҳозир „Бурберрй“ модалар уйи тўлиқ тайёр кийимлар, тренч палтолар (энг машҳур маҳсулотларидан бири), чарм аксессуарлар ва чарм поябзалларни ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорига тарқатиш билан шуғулланади. Бурберрй номи ва бренди хушбўй ҳид берувчи ва косметик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи „Cотй“ компаниясига[1] ва кўзойнак ишлаб чиқарувчи „Лухоттиcа“ компаниясига лицензияланган[2].
Тарихи
1856-йилда 21 ёшли Томас Бурберрй Англиянинг Хемпшир штатидаги Басингстоке шаҳрида ўзининг дўконини очади ва унга „Бурберрй“ деб ном қўяди[3]. 1870-йилга келиб, „Бурберй“ очиқ ҳавода кийиб юришга мўлжалланган кийимларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратади ва ўзини намоён қила бошлайди[3].
1879-йилда „Бурберрй“ бренди ўзининг „габардин“ матосини оммага тақдим этди.Бу матонинг ўзига хослиги шунда эдики, у мустаҳкам, қаттиқ, сувга чидамли ва ўзидан яхши ҳаво ўтказадиган хусусиятларга эга эди[4].
1891-йилда „Бурберрй“ Лондон шаҳридаги Ҳаймаркетда ўзининг дўконини очди.
ХХ аср

„Бурберрй Эқуэстриан Книгҳт“ логотипи, лотинча „Прорсум“ сўзидан олинган, яъни „олдинга“ деган маънони англатади. Бу логотип 1901-йилда ишлаб чиқилган. Компания кейинчалик уни 1909-йилда савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказди[3]. 1911-йилда компания Жанубий қутбга етиб борган биринчи одам - Роалд Амундсен[3] ва 1914-йилда Антарктидани кесиб ўтган экспедицияга раҳбарлик қилган Эрнест Шаклтонни кийимлар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлади.
1924-йилда Жорж Маллори „Бурберрй габардин“ курткасини Эверест чўққисини забт этиш чоғида кийиб олган[5].
Биринчи Жаҳон уруши даврида, ҳарбий хизматчиларнинг ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида „Транч палто“лар ишлаб чиқарилган. Британия зобитлари хандақларнинг ичида юрганлигида бу палтоларни сув ва зах ўтмаслиги учун кийиб юришган. Урушдан кейин бу палтолар оддий аҳоли орасида ҳам машҳур бўлди. Бурберрй махсус матоси 1920-йилларда, биринчи маротаба тренч палтолар учун астар сифатида ишлатилаган. Шунингдек, компания авиация ходимлари учун махсус кийимлар ҳам ишлаб чиқарган.
Инфляция ва машҳурликка кўтарилиш
1970– ва 1980-йилларда „Бурберрй“ бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқарувчилар билан эркаклар, аёллар ва болалар учун костюмлар, шимлар, кўйлаклар, спорт кийимлари, аксессуарлар каби маҳсулотларни етказиб бериш ва Британия коллексияси учун қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича шартномалар имзолади. Лондонда жойлашган штаб-квартиранинг қатъий назорати остида ишлаб чиқилган компания маҳсулотлари бутун дунё бўйлаб мустақил чакана савдо дўконлари, шунингдек, „Бурберрй“ дўконлари орқали ишлаб чиқарилган ва тарқатилган. Бу 90-йилларнинг охиригача бренднинг савдоси ва фойдаси ўсишига ҳисса қўшган. Компания Лорд Литчфилдни фотограф сифатида тасдиқлаган, Лорд (Леонард) Wолфсон раис ва Стенли Пеаcоcк ОБЕ бошқарувчи директор бўлишган[6]. 1997-йилда ГУС директори Виктор Барнетт Бурберрй компаниясининг раиси этиб тайинланди, Росе Мари Бравони корпоратив қайта ташкил этиш ва брендни ҳашаматли модалар уйи сифатида тиклашни амалга оширувчи вазифасига тайинланди[7]. Барнетт компанияни 2001-йилда муваффақиятли ИПОга олиб чиқди[8].
ХХИ аср
2001-йил май ойида Кристофер Бейли „Бурберрй“ компаниясига креатив директор лавозимига тайинланди[9][10]. Кристофер Бейли 2014-йилдан бошлаб бош креатив директор, шунингдек, 2014—2017-йил ноябригача бош директор бўлиб ишлаган. Бейли 2018-йилнинг март ойида бош креатив директор лавозимини тарк этди ва 2018-йил охирига келиб брендни бутунлай тарк этди[11].

2018-йил апрел ойида сер Жон Пис бошқарув кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ва унинг ўрнига Герри Мерфи келиши тасдиқланди.Мерфи 'Кингфишер плc "компаниясининг бош директори, шунингдек, „Тейт ва Лайл“, „Тҳе Блаcкстоне Гроуп Интернатионал Партнерс ЛЛП“ компанияларининг ҳозирги раиси сифатида ишлаган.
Компаниянинг бош директори 2022-йилда „одамлар, сайёралар ва жамоалар учун ижобий ўзгаришлар қилиш мажбуриятини“ ва „2040-йилга келиб иқлим ижобий бўлиш учун янги амбицияни“ таъкидлаб, экзотик терилардан фойдаланишни тақиқлади (Аллигатор ва илон кабиларнинг териси шулар қаторида)[13]. 2022-йил сентябр ойида „Бурберрй“ „Боттега Венета“ компаниясининг собиқ креатив директори[14], дизайнер Даниэл Лини компаниянинг бош креатив директори лавозимига тайинлади ва Риккардо Тисчининг ишдан кетишини э’лон қилди.
Манбалар
- ↑ Сандле, Паул. „Бурберрй лиcенсес фрагранcес анд cосметиcс бусинесс то Cотй“ (инглизча). Реутерс (3-апрел 2017-йил). Қаралди: 1-сентабр 2022-йил.
- ↑ Карски. „Лухоттиcа анд Бурберрй ренеw эеwеар лиcенсе агреэмент“. Фашион Нетwорк (30-июл 2015-йил). Қаралди: 2-сентабр 2022-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Бурберрй Ҳисторй“. Бурберрйплc.cом. 2015-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-январ 2011-йил.
- ↑ Частаин, Суэ. „Тренчант cоат cуффс май фрай анд буттонс май поп бут а труэ белиэвер wон'т абандон ҳис Бурберрй“. Чиcаго Трибуне (4-декабр 1985-йил), с. 40. 5-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-март 2015-йил.
- ↑ „Маллорй анд Ирвине: Шоулд wе солве Эверест'с мйстерй?“. ББC Неwс (3-октабр 2011-йил). Қаралди: 9-март 2014-йил.
- ↑ Тунгате, Марк. Фашион Брандс: Брандинг Стйле фром Армани то Зара. Коган Паге, 2012 — 142-бет. ИСБН 978-0-7494-6446-2.
- ↑ Ҳеллер, Ричард. „Cан тҳис wоман до а Гуccи он Бурберрй“. Форбес (24-январ 2000-йил).
- ↑ Лоcкwоод, Лиса. „Барнетт степс доwн, Бурберрй сет фор ИПО“. Wомен'с Wеар Даилй (26-апрел 2001-йил).
- ↑ МcДоwелл, Cолин. „Чристопҳер Баилей: Бурберрй'с голден бой“. Тҳе Тимес (6-сентабр 2009-йил). 2011-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-декабр 2009-йил.
- ↑ Жонес, Доллй. „Алл Ҳаил Баилей“. Вогуэ (11-ноябр 2009-йил). 14-ноябр 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-декабр 2009-йил.
- ↑ Флетчер, Ниcк. „Чристопҳер Баилей то cут алл тиэс wитҳ Бурберрй“ (инглизча). Тҳе Гуардиан (31-октабр 2017-йил). Қаралди: 26-ноябр 2017-йил.
- ↑ „Бурберрй Ҳас А Неw Лого анд Монограм“ (эн-УС). Ҳарпер'с БАЗААР (2018-йил 2-август). Қаралди: 2018-йил 6-октябр.
- ↑ Гловер. „Бурберрй анноунcес бан он эхотиc скинс“ (инглизча). Эcотехтиле Неwс. 2022-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2022-йил.
- ↑ Пҳелпс. „Риccардо Тисcи Ис Оут ат Бурберрй, анд Даниэл Леэ Ҳас Беэн Ҳиред то Реплаcе Ҳим“ (инглизча). Вогуэ (28-сентабр 2022-йил). Қаралди: 31-октабр 2022-йил.
Ҳаволалар
- Бурберрй Гроуп плc расмий веб-сайти
- Бурберрй исте'молчиларининг расмий веб-сайти
- 20 Бурберрй Доcуменц анд cлиппингс абоут Бурберрй