Бурет — Россия Федерациясининг Иркуцк вилоятидаги юқори палеолит даврига оид манзилгоҳ. Ангара дарёсининг ўнг қирғоғида, Сухой ўзанида, Бурет қишлоғи яқинида жойлашган. А. П. Окладников топиб ўрганган (1936. 1937, 1939). Палеолит даврига доир тош ва суякдан қилинган буюмлар билан бир қаторда каркидон, мамонт, шимол бугуси, зубр ва бошқа ҳайвонлар суяклари ҳамда 4 турар жой қолдиғи, 1 қуш ва 5 аёл ҳайкалчаси топилган. Уларнинг орасида мўйнадан коржома кўринишида тикилган кийим кийиб олган аёл ҳайкалчаси жуда ноёб топилмадир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил