Бурея (русча: Бурея; эвенкча: Ниман-бирра, эвенклар тилида бирра — дарё) — Россия Федерацияси Хабаровск ўлкаси ва Амур вилоятидаги дарё. Амур дарёсининг чап ирмоғи. Ўнг Бурея ва Чап Бурея дарёларининг кўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги 623 км, ҳавзасининг майдони 70,7 минг км². Бурея юқори оқимида тоғ дарёси бўлиб, қуйи қисмида ЗеяБурея текислигига чиқади. Асосан ёмғир сувларидан тўйинади. Бурея октабрда музлаб, апрелда муздан бўшайди. Энг йирик ирмоқлари — чапда Ургал, Тирма. ўнгда — Туюн, Ниман. Бурея да қуйилиш жойидан 197 км масофада кема қатнайди. Ўртача сув сарфи 940 м³/сек., энг юқори даражадагиси 18100 м³/сек. Ёғоч оқизилади.

Бурея
русча: Бурея, эвенкча: Ниман-бирра
Тавсиф
Узунлиги 623
Майдони 70 700 км²
Сув оқими
Қуйилиши Амур (дарё)
Жойлашуви
Давлат Россия

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил