nothumb
1500 — 1510 Муҳаммад Шайбоний
1511 — 1512 Суюнчхўжахон
1512 — 1530 Кўчкунчихон
1530 — 1533 Абу Саид
1533 — 1540 Убайдулла И
1540 — 1540 Абдулла И
1540 — 1551 Абдуллатиф
1540 — 1550 Абдулазиз
1552 — 1556 Наврўз Аҳмад
1552 — 1556 Бурҳон султон
1556 — 1561 Пирмуҳаммад
1561 — 1583 Искандархон
1583 — 1598 Абдуллахон ИИ
1598 — 1599 Абдулмўмин
1599 — 1601 Пирмуҳаммад ИИ
1601 — 1605 Боқимуҳаммад
1605 — 1608 Валимуҳаммад
1608 — 1650 Имомқули
1640 — 1647 Надр Муҳаммадхон
1645 — 1680 Абдулазиз
1680 — 1702 Субҳонқули
1702 — 1711 Убайдуллахон ИИ
1711 — 1747 Абулфайз
1756 — 1758 Муҳаммад Раҳим
1758 — 1785 Дониёлбий оталиқ
1785 — 1800 Амир Шоҳмурод
1800 — 1826 Амир Ҳайдар
1826 — 1826 Амир Ҳусайн
1826 — 1827 Амир Умар
1827 — 1860 Амир Насруллоҳ
1860 — 1885 Амир Музаффар
1885 — 1910 Амир Абдулаҳад
1910 — 1920 Амир Олимхон

Бурҳон султон (...1557) - Бухоро хони (1552—57), шайбонийлардан. Шайбонийхоннчит набираси Муҳаммад Ёрга шерик сифатида Бухоро тахтига ўтиради. Б. С бир туҳмат сабабли 1554-йил Муҳаммад Ёрни қатл эттиради. Барок,хон Мовароуннаҳрни тўла эгаллаш мақсадида 1555-йил Бухорога Б. С устига юриш қилиб, шаҳарни қамал қилади. Қамал жуда оғир кечиб 3 ой давом этади. Б. С ёрдам сўраб Абдуллахон ИИ га одам юборади ва унга Бухорони бериб, хизматига киришга тайёр эканлигини маълум қилади. Абдуллахон ИИ Фороб ёнида Бароқхон қўшинини енгиб ғалаба қозонади. Б. С эса ваъдасига вафо қилиб Абдуллахонга Бухорони топширади ва ўзи Қоракўлга кетади, бироқ орадан бир ярим ой ўтгач Б. С шартни бузиб, Бухорога юриш қилади. Абдуллахондан чўчиб қолган Бароқхон Б. С билан дўстлашиб, унга ёрдамга ошиқади. Абдуллахон сулҳ тузишга мажбур бўлиб, яна Афғонистон томонларга қайтиб кетади. Абдуллахон икки ғалаба (Бухоро ва Самарқанд)ни қўлга киритган ўша кезлари Б. С Карманага (Абдуллахон ИИ нинг ерлари) ҳужум қилиб, қалъани қўлга кирита олмагач, Бухорога қайтиб кетади. Абдуллахон ИИ унинг илгариги хиёнаткорлиги ҳамда бу қилиғи қасоси баҳонасида Бухоро устига қўшин тортиб, 1557-йил июлида шаҳарни қаттиқ қамал қилади. Қамал чўзилиб, қамалдагилар аҳволи оғирлаша боргач, Б. С. Абдуллахон ИИ билан сулҳ тузишга мажбур бўлади. Сулҳ тузилади ва шу кечаси сирли равишда Б. С ҳам ўлдирилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993.