Бурҳонлар — садри жаҳон унвони билан машҳур бўлган Бухородаги бадавлат хонадон (ХИИ аср). Б. шаҳарнинг ҳанафия мазҳабидаги мусулмонлар жамоаси бошлиғи (раиси) бўлиши билан бирга шаҳар маъмурияти ҳам уларнинг қўлида бўлган. Шунинг учун Бухорони босиб олган ажнабий ҳукмдорлар ҳам Б. га ва уларнинг молмулкига дахл қилмаганлар. Б.да раислик мансаби отадан ўғилга мерос бўлиб ўтган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил