Burmalash
Бурмалаш, гофрирлаш (франс. гауфрер — бурма шакл бериш) — 1) тахта (лист) материалларнинг биқолигини (мустаҳкамлигини) ошириш мақсадида уларни тўлқинсимон ва шаклдор қилиб ясаш. Бурмалар ярим доиравий, трапесия, учбурчак шаклида ҳамда мураккаброқ шаклларда бўлиши мумкин. Б. прессларда ёки шакддор жўвалар (валиклар)да амалга оширилади. Бурмаланган материаллар ва буюмлар машинасозлик, қурилиш ва саноатнинг бошқа соҳаларида ишлатилади, мас, асбесцементдан шифер тайёрланади; самолёцозликда бурмаланган тахта дуралюминийдан самолёт қаноти тайёрланади; бурмаланган картондан маҳсулот ташиладиган идишлар ясалади; шундай картон қурилишда иссиқликни сақловчи материал сифатида ҳам ишлатилади; 2) тикувчиликда кийимлар (юбкалар, кўйлаклар)да бурмалар (тахламлар) ҳосил қилиб тикиш.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |