Burnonit
Бурнонит (франсуз минералоги Ж. Л. Бурнон номидан) — мураккаб сулфидлар кенжа синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи CуПбСбС3. Баъзан темир (5% гача) ва кумуш (3% гача) қўшимчалари бўлади. Ромбик системада кристалланади. Ранги пўлацимон кулрангдан қорагача. Йўғон устунсимон ва ғилдираксимон қўшалоқликлар кўринишида. Мўрт. Қаттиқпиги 3— 3,5. С. оғ. 5,7—5,9. Сўниқмис рудалари, пирит, халкопирит, галенит, сфалерит билан бирга мисполиметалл, гидротермал конларининг мураккаб типларида учрайди. Б. нурашга учраганда серуссит, малахит ва сурма охралари ҳосил қилади. Конлари Ўрта Осиё, Россия Федерацияси (Забайкале ва бошқалар), Австралия, Жанубий Америка мамлакатларида бор. Ўзбекистонда Қурама (Қўшбулоқ олтин кони), Чатқол тоғларида (Устарасой висмут кони) ва жан.да (Хондиза полиметалл кон и) да учрайди. Б.дан қўрғошин ва мис олинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |