Буров — асов отни тақалаш вақтида отнинг юқори лабига сиртмоқ солиб, бир киши тортиб турадиган асбоб. Учига сиртмоқ боғланган, узунлиги 60 см ча, югонлиги 3 см ча келадиган таёкдан иборат. От типирчилаганда буров буралса, лаби оғриб тинч туради. Буров Фарғона водийсида чиллик ҳам дейилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил