Burquttepa
Бурқуттепа — Ўзбекистоннинг Навоий вилояти, Кармана туманида жойлашган тепалик, қадимий шаҳар ўрни ва археология ёдгорлиги. Мил. авв. ИИИ-ИИ, В—ВИИИ асрларга оид. Манзили: „Янги ариқ“ МФЙ, Қизилтом қишлоқ аҳоли пункти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октабрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган — давлат муҳофазасига олинган[1][2].
| Бурқуттепа | |
|---|---|
| Жойлашуви | Навоий вилояти, Кармана тумани |
| Координаталар | 40°08′18″Н 65°23′38″Э / 40.13833323104304°Н 65.39398486882286°Э |
| Тури | тепалик, қадимий шаҳар ўрни |
| Қаровчи | Давлат муҳофазасига олинган |
Бурқуттепа Кармананинг энг қадимий манзилгоҳларидан бири ҳисобланади. У Кармана шаҳарчасидан 1 км шарқда, Бухоро—Самарқанд йўлининг ўнг тарафида, Кармана туманидаги 6-умумтаълим мактабининг ёнида жойлашган[3].
Археологик ўрганишлар

Бурқуттепа ҳудудида 1999—2002-йилларда Кармана шаҳарчасининг ёшини аниқлаш бўйича археологик қазишма ишлари олиб борилган. Қазишмалар даврида Бурқуттепадан милоддан аввалги В—ИВ асрларга оид ашёлар топилган. Топилмалар ичида милоддан аввалги ИВ ёки ИИИ асрга оид, бўйи 90 см, туб қисмининг диаметри 30 см, қорниниг диаметри 75 см, оғзининг диаметри 60 см га тенг хум диққатга сазовордир. Бу хум ҳозирда Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида сақланади[3].
Археологик қазишмалар натижасида Бурқуттепа катта бир қўрғон бўлганлиги, Кармананинг қадимги ўрни шу ер экани тахмин қилинган[3]. Бурқуттепа арк ва шаҳристондан иборат. У ердан бутун хум ва унга йўналтирилган қувур топилган. Бу хум ва қувур мил. авв. И аср охири ва милодий И аср бошида ясалган. Археологларнинг фикрича, Бурқуттепадан топилган қувур Ғарбий Суғдиёнадан топилган энг қадимги ашё саналади[4].
Бурқуттепанинг энг қуйи маданий қатлами Варахша, Пойкенд каби илк даврларга яқин бўлиб, мил. авв. ИВ—ИИИ асрларга оидлиги тахмин қилинади. Ундан кейинги икки қатлам мил. авв. ИИИ—ИИ асрлар ва мил. авв. ИИ асрнинг иккинчи ярми ва милодий И асрга оиддир[5].
Бошқа бир қазишма ишларида Бурқуттепанинг энг юқори горизонтидан милодий илк асрларга оид ашёлар топилган. Жумладан, шаҳристон майдонидан пастак, тўғри бурчакли мудофаа деворларининг излари аниқланган. Юқори қатлам бўйлаб Х—ХИИИ асрларга оид сопол идиш синиқлари топилган. Бу ашёлар Кармана шаҳарчасининг ёшини аниқлаш учун муҳимлиги айтилади[6].
Галерея
Манбалар
- ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Баcкенд.маданиймерос.уз. 2023-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-август.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Зарипов, Шерназар 2021, с. 63.
- ↑ Хаитова, Қурбонов 2018, с. 13.
- ↑ Хаитова, Қурбонов 2018, с. 13—14.
- ↑ Хаитова, Қурбонов 2018, с. 14.
Адабиётлар
- Азамат Зарипов, Шойим Шерназар. Кармана кечмиши. Саҳҳоф, 2021 — 192-бет. ИСБН 978-9943-6665-8-0.
- Олмахон Хаитова, Хуршид Қурбонов. Кармана тарихи. Тошкент: Машҳур-пресс, 2018 — 216-бет. ИСБН 978-9943-5163-5-9.
