Burtaslar
Буртаслар — Ўрта ва Қуйи Волга бўйидаги қабилалар уюшмаси (В, ХИ асрлар). Буртасларнинг айнан қайси қабилалардан ташкил топганлиги номаълум. Буртаслар араб жуғрофий ва тарихий манбаларида Х асрдан, рус солномаларида эса ХИИИ асрдан тилга олинади. Улар деҳқончилик, чорвачилик ва овчилик билан шуғулланиб, ВИИ асрдан Хазар хоқонлиги, Х аср охирларидан Киев Русига тобе бўлган, ХИ асрда эса Волга булғорлари ва бошқа Волгабўйи халқлари таркибига сингиб кетган. Буртаслар маданияти мишарлар билан мордва маданиятининг шаклланишига таъсир кўрсатган деб тахмин қилинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |