Burundi
Бурунди Республикаси Репйблика й'у Бурунди Рéпублиқуэ ду Бурунди | |
|---|---|
|
Шиор: Унитé, Траваил, Прогрèс (Франсузча: Иттиффоқ, Меҳнат, Тараққиёт) | |
|
Мадҳия: Бурунди бwаcу | |
|
| |
| Пойтахт | Бужумбура |
| Расмий тил(лар) |
Франсуз тили Кирунди тили |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Пиер Нкурунзиза | |
| Мустақиллик (БМТ васийликдаги Белгия ма'муриятидан) | |
• Сана |
1-июл 1962 |
| Майдон | |
• Бутун |
27,830 км2 (146-ўрин) |
• Сув (%) |
10 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
6,370,609 (100-ўрин) |
| • Зичлик | 228/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$4,399 мил. (165-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$691 |
| Пул бирлиги | Бурунди Франc (БИФ) |
| Вақт минтақаси | УТC+2 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+2 |
| Қисқартма | БЙ |
| Телефон префикси | 257 |
| Интернет домени | .би |
|
| |
Бурунди, Бурунди Республикаси (франсузча: Рéпублиқуэ ду Бурунди) — Марказий Африкадаги давлат. Майдони — 27,8 минг км2. Аҳолиси — 6,4 млн. киши (1990-йилларнинг охирлари). Пойтахти — Бужумбура шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 15 вилоятга бўлинади.
Давлат тузуми

Бурунди — республика. Давлат бошлиғи — президент. 1996-йил 25-июлдаги давлат тўнтариши натижасида 1992-йилги Конституциянинг амал қилиши ва Миллат мажлиси ҳамда партияларнинг фаолияти тўхтатиб қўйилган. Сентабр ойида Миллат мажлиси ва партияларнинг фаолияти қайта тикланди. 1998-йил 18-июлда Миллат мажлиси ўрнига Ўтиш даври миллат мажлиси тузилди[1].
Табиати


Бурунди Шарқий Африка тоғлигининг шим.ғарбида жойлашган. Кембрийгача ҳосил бўлган кристалл ва метаморфик жинслар ер юзасига чиқиб ётади. Релефи, асосан, ясситоглик. Шарқида, Нил ва Конго дарёлари ҳавзаси ўртасида баландлиги 2000–2500 м бўлган сувайирғич тизма бор. Ясситоғлик жануби-шарқда Малагараси дарёси водийсига тик жарликлар ҳосил қилиб тушган.
Аҳолиси
Аҳолининг 62% католиклар, 32% маҳаллий анъанавий динларга амал қилади, 6% мусулмонлар. Расмий тили кирунди ва франсуз тиллари. Аҳолининг 6,3% шаҳарларда истиқомат қилади. Йирик шаҳарлари: Бужумбура, Гитега, Мурамвя.
Тарихи
Бурунди ҳудудида қадимдан банту ва пигмейлар қабиласи, ХВ—ХВИ асрларда эфиоид тоифасига мансуб урушқоқ кучманчичорвадор қабилалар яшаган. Манбаларга кўра, ҳозириги кунда Бурунди ҳудудида 1558-йилда дастлабки подшоликлар ташкил топган. Нтаре 1-майда хонликларни бирлаштириб, кучли давлатга асос солган. Вилоятларни шаҳзодалар идора қилган. ХИХ аср охирларида мамлакатга европалик миссионерлар кириб келди. 1899-йилда Бурунди Германия Шарқий Африкаси таркибига қўшиб олинди. Биринчи жаҳон уруши вақтида Бурундини Белгия армияси эгаллади (1916). Версал сулҳ шартномаси, Миллатлар Иттифоқи қарорига мувофиқ Бурунди Урунди номи билан Белгия ихтиёрига ўтди. Давлатни Белгия резиденти назоратида подшо (мвами) бошқарди. Мустамлакачилар аҳолини кофе, пахта каби экспорт товарлар етиштиришга мажбур қилди. Бурунди аҳолиси мустамлакачиларга қарши узоқ вақт кураш олиб борди. Бу кураш 2 жаҳон урушидан сўнг Африкада бошланган миллим озодлик ҳаракати таъсирида авж олиб кетди. 50-йиллар охирида Бурундидаги озодлик ҳаракати ташкилий туе ола бошлади. Мамлакатда сиёсий ташкилотлар пайдо бўлди. 1959-йил тузилган миллий тараққиёт ва бирлик партияси Бурундига ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи берилишини, кейинчалик мустамлака тузумини тугатишни талаб қилди. Халқ партияга хайрихоҳлик билдирди. Белгия ҳукмронлари озодлик курашини бошқариш мақсадида маҳаллий бошқарув органлари тузишга розилик берди. Айни вақтда турли партия ва ташкилотлар ўртасида ўзаро низо қўзғади, қабмлаларнибир-бири билан уриштириб қўйди. Бироқ меҳнаткаш омма озодлик курашини сусайтирмади. Охири мустамлакачилар Бурунди мустақиллигини эътироф этишга мажбур бўлди. 1962-йил 1-июлда мустақил деб эълон қилинди. 1966-йил ноябрда монархия ағдарилиб, республика эълон қилинди. 1962-йилдан БМТ аъзоси. 1992-йил 6-январда Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини тан олган.
Байрамлари
Миллий байрами — 1-июл, Мустақиллик куни (1962). Сиёсий партнялари ва касаба уюшмаларв. Бирлик ва миллий тараққиёт партияси (УПРОНА), 1959-йилда асос солинган; Бурундида демократия учун фронт, 1986-йилда асос солинган. Бурунди меҳнаткашлари иттифоқи касаба уюшмаси, 1967-йилда тузилган.
Хўжалиги
Бурунди — иқтисодий жиҳатдан сует тараққий қилган афар мамлакат. Ялпи ички маҳсулотнинг 13% ни саноат, 48,5% ни қишлоқ хўжалиги беради. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 90% қишлоқ хўжалиги. (асосан деҳқончилик ва чорвачилик)да банд. Буғдой, оқ жўхори, маккажўхори, банан, тариқ, маниок, чой экилади. Кофе ва пахта Бурундининг асосий экспорт экинларидир. Қорамол, эчки, қўй боқилади. Танганика кўлидан балиқ овланади. Бурунди саноати энди ривожланиш босқичига кирди. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган ўрта ва кичик саноат корхоналари бор. Кофе ва пахта тозалаш, ер ёнғоқ ёғи ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ускуналари, совун, лакбўёқ заводлари ва поябзал, мебел фабрикалари бор.
Транспортлари

Бурундида т. и. йўқ. Ички ва ташкл юклар автомобил йўллари (узунлиги 6,3 минг км) ҳамда сув ва ҳаво йўллари орқали ташилади. Танганика кўлида кемалар қатнайди (асосий порти Бужумбура). Четга кофе, пахта, кўнтери маҳсулоти, қорамол, қалай консентрати чиқаради ва четдан тўқимачилик, озиқ-овқат, нефт маҳсулотлари, транспорт воситалари келтиради. Белгия, АҚШ, Германия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлар билан савдо қилади[2].
Ижтимоий соҳа
Пул бирлиги — Бурунди франки. Тиббий хизмати, халқ маорифи, маданий маърифий ва илмий муассасаларн. Б.да 4,5 мингдан ортиқ ўринли 30 га яқин касалхона ва 120 дан зиёд тиббий марказ бор.1962-йилгача аҳолининг 98% саводсиз бўлган. 1967-йилдан давлат мактабларида ўқиш бепул. Бурундида 6 йиллик бошлангич мактаблар, 6—7 йиллик ўрта мактаблар бор. Мактаб ўқитувчилари Бужумбурадаги университет ва олий педагогика мактабида тайёрланади. Бурундида қишлоқ хўжалиги институти (1958-йили ташкил этилган) ҳам бор.
Илмий муассасалари

Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти, Гидрометеорология миллий маркази[3], Тиббиёт бўйича тадқиқот лабораторияси. Бужумбурада университет кутубхонаси ва оммавий кутубхона, Гитега шаҳрида Миллий музей ишлайди. Бужумбурада Бурунди маданий маркази очилган[4].
Матбуоти
Радноэшитгириши ва телекўрсатуви. Бурундидаги асосий газета ва журналлар: „Ренуво дю Бурунди“ („Бурунди тикланиши“, франсуз тилида чиқадиган кундалик ҳукумат газ., 1978-йилдан), „Убумве“ („Бирлик“, кирунди тилида чиқадиган ҳафталик газ., 1971-йилдан), „Бюллетен экономик э финансе“ („иқтисодий ва молиявий бюллетен“, франсуз тилида ойига 2-марта чикали), „Гид“ („Йўлнома“, франсуз ва кирунди тилида чиқадиган ойлик ахборот бюллетени, 1970-йилдан) „Кюлтюр э сосете“ („Маданият ва жамият“, ҳар чоракда франсуз тилида чиқадиган журнал, 1978-йилдан). Бурунди матбуот агентлиги — БАП 1976-йилда тузилган. Бурунди миллий радиоэшиттириши ва телекўрсатуви 1960-йилда ташкил этилган.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Халқнинг турар жойлари аксарияти ходачалардан синч қадалиб, орасига шохшабба, қамиш ва хашак ўраб ясалган юмалоқ кулбалардан иборат, томи ҳам хашак билан ёпилади. Кулба ичи қамиш бордон биланн бўлинади. Қишлоқ қўрғонлари тепалнклар ва қир ён бағирларига тарқоқ ҳолда жойлашган. 50-йиллардан тўғри бурчакли, пешайвон ва деразали турар жойлар пайдо бўлди. Томини қўш нишабли қилиб ёпиш одат тусига кирди. Бужумбура шимолда замонавий европача бинолар қурила бошлади. Бадиий ҳунармандчиликда бўйра, сават, идиш, қопқоқ каби турли ҳажм ва шаклдаги нарсалар тўқиш ривожланъ ган. Буюмлар ҳар хил нақшлар билан безатилади. Ёғочдан одамлар ва ҳайвонларнинг ҳайкалларини, қалқон ва ўқдонларни, ғилофларни ясайдилар.
Мусиқаси
Бурунди анъанавий мусиқий маданияти қўшиқжанрлари, чолғу асбоблари ижро услуби хилма — хиллиги билан ажралиб туради. Турли расмрусумлар, дафн маросими ва фарзанд туғилишига бағишланган ўзига хос мусиқалар мавжуд. Мамлакат мустақилликка эришгач, санъат анъаналари мунтазам равишда ўрганила бошлади, бир неча ашула ва рақс ансамбллари тузилди.[5]
Манбалар
- ↑ „Бурунди сет фор оне-наме воте“. Ал-Жазеэра (28 июня 2010 года).
- ↑ Натионсенcйcлопедиа.cом. „Транспорт ин Бурунди“ (эн). Қаралди: 6 июля 2008.
- ↑ Британниcа. „Эдуcатион оф Бурунди“ (эн). 2011-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6 июля 2008.
- ↑ Натионсенcйcлопедиа.cом. „Эдуcатион оф Бурунди“ (эн). Қаралди: 6 июля 2008.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
