Burunduqxon
Бурундуқхон (? 1511) — қозоқ хонларидан бири (1480—1511), Кирайхон (Гирейхон)нинг катта ўғли. Отаси вафотидан сўнг тахтга ўтирган. Абулхайрхон вафотидан кейин Муҳаммад Шайбонийхон билан ўзбек улусига эга бўлиш учун кўплаб жанглар олиб борган. Б. 50 минг кишилик қўшини билан манғитлар устига юриш қилганда (1480) Шайбонийхон 300 аскари билан манғитларга ёрдамга келиб Б. қўшинини тормор келтирган. Б. Жонибекхоннинг ўғиллари Қосим султон ва Отик султон ҳамда манғитлардан Ҳамзабеклар билан Шайбонийхон турган Сиғноқни 3 ой қамал қилган, бироқ қалъани ололмай чекинган. Шайбонийхон Ўтрорга юриш қилганда Сиғноқ беклари, руҳонийлари қалъани Б.га топширганлар. Б. сўнгра Арқуқ қалъасини 40 кун муваффақияциз қамал қилган, Саброн, Ўтрор, Сайрам, Олатоғни эгаллаган. Б. Шайбонийхонга қарши туриш бефойдалигини тушунгач, қизини унга берган. Жонибекхон ва Кирайхон вафотидан сўнг уларнинг ўғиллари ўртасида ўзаро низо бошланган. Жонибекхоннинг ўғли Қосим султон Б.ни даштдан сиқиб чиқарган. Б. ўзининг душманлари бўлган шайбонийлар ҳузурига — Мовароуннахрга кетишга мажбур бўлган ва умрининг қолган кисмини Самарқандда ўтказиб ўша ерда вафот этган.
| Бурундуқхон | |
|---|---|
қозоқча: Бұрындық хан | |
| Қозоқ хонлигининг хони | |
|
Мансаб даври 1474/1480 – 1511 | |
| Аввалгиси | Керейхон |
| Кейингиси | Қосимхон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1430 Абулхайрхон хонлиги |
| Вафоти |
1511 Самарқанд, Бухоро хонлиги |
| Болалари |
ўғиллари: Шайхим, Санжар-Бахтий, Жаҳан-Бахтий, Кемсин Султон қизлари: Дадим-бигим Хоним, Миҳр Султон Хоним |
| Отаси | Керейхон |
| Дини | ислом суннийлик |
Маданиятда
Бурундуқхон „Буюк дашт тонги“ (2022) бадиий филмидаги қаҳрамонга айланди, уни Эрик Жолжақсинов ўйнади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |