Алехандер анд Буcепҳалус („Александр ва Бусефал“) (рассом — Домениcо Мариа Cанути, 17-аср)

Буцефал (лотинча бусепҳалус — „буқабошли“; тах. мил. ав. 355 – мил. ав. 326) буюк саркарда ва ҳукмдор Александр Македонскийнинг севимли тулпори.[1] Пешонасида буқанинг бошига ўхшаш оқ қашқаси борлиги учун шундай ном олган. 12 ёшлигида отаси Филипп ИИ томонидан совға қилинган. Буцефални фақат Александр жиловлай олган. Уни фақат саркарданинг ўзи минган бошқа ҳеч ким ундан фойдаланмаган. Буцефал Александр Македонскийга 15 йил хизмат қилган (Каллисфен маълумоти). Александр Буцефални ўзи билан олиб юрган. Лекин жангларда асосан бошқа тулпорлардан фойдаланган. Мил.авв 326-йилда Ҳинд ҳукмдори Пор билан бўлган жангда Буцефал ҳалок бўлади.

Александр Македонский севимли отининг хотираси учун ҳатто шаҳар қурдиради. Бу шаҳарнинг харобалари бугунги кунга қадар сақланган ва Покистоннинг Жалолпур шаҳрида жойлашган.

Манбалар

  1. ↑ Wассон, Доналд. „Тҳе Буcепҳалус“ (2011-йил 6-октябр).