Башир ёки Бушра ас-Самалий (арабча: بشرى الثملي‎‎) – Аббосийлар халифалиги ҳарбий қўмондони, Тарсус ва Киликиядаги Византия империяси билан чегарадош ҳудудлар ҳокими.

Ҳаёти

Бушра узоқ вақт Тарсус ва Киликиядаги Византия империяси билан чегарадош бўлган ҳудудлар ҳокими бўлган Самал ад-Дулафийнинг ғуломи бўган[1].

925-йилда Бушра Ироқдаги Қарматларга қарши юриш пайтида Самал йўқлигида унинг ўринбосари сифатида хизмат қилган. Сарой ходими Муфлиҳ билан бирга 925-йил сентябр–октябр ойларида Ламос дарёсида византияликлар билан асирлар алмашинувини назорат қилган[1].

938-йилга келиб, Бушра аллақачон ҳоким лавозимини эгаллаган эди. Ибн Варқо аш-Шайбоний билан бирга яна византияликлар билан асирлар алмашинувини бошқарган. 6300 нафар мусулмон асири худди шунча Византия асирлари билан алмаштирилганидан сўнг, византияликлар яна 800 нафар мусулмонни қўлида ушлаб қолган, улар кейинги 6 ой давомида Подандос дарёси бўйида товон пули эвазига озод қилинган[2].

Манбалар

Адабиётлар