Константин Дмитриевич Бусигин (1965-йил 5-декабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – Россия Федерацияси Давлат чегарасини ривожлантириш федерал агентлиги („Росграница“)нинг собиқ раҳбари. Бойқўнғир шаҳар ҳокимлиги раҳбари бўлган.

Константин Бусигин Дмитриевич
Таваллуди 11-декабр 1965-йил
Тошкент
Таълими МГИМО
Илмий даражаси кандидат

Биографияси

Константин Дмитриевич Бусигин 1965-йил 11-декабрда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида ҳарбий оиласида туғилган. 1980-йилларда армияда хизмат қилган, ҳамда Москвадаги НПО Геофизикада радиотехника ўрнатувчиси бўлиб ишлаган. У 1996-йилдан 2002-йилгача Масквада Федерал инвестиция банки бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

1999-йилда Москва давлат халқаро муносабатлар институтини (МГИМО) халқаро ҳуқуқ мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2002-йилдан 2004-йилгача Космас Аир авиация компанияси бош директори лавозимида ишлаган. 2004-йилда Москва шаҳрининг Ғарбий маъмурий округи префекти ўринбосари этиб тайинланган. Истеъмол бозори ва ижтимоий ривожланиш, Қуролли Кучлар сафига чақирувни ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, маданият ва таълим соҳаларига раҳбарлик қилди.

2008-йилда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Давлат бошқаруви академиясини (РАГС) тамомлаган. 2010-йил декабр ойида Солнцево шаҳар кенгаши раҳбари лавозимида ишлаган.

Иқтисодиёт фанлари номзоди. 2010-йилда Иқтисодиёт, бошқарув ва ижтимоий муносабатлар институтида „Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий сиёсат самарадорлигини ошириш механизмлари“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

2012-йил декабридан 2014-йил февралигача „Ижмаш“ (ҳозирги „Калашников“ концерни ОАЖ) илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси (НПО) бош директори лавозимида ишлаган.

2014-йил 21-апрелда Россия Федерацияси Ҳукуматининг 638-сонли буйруғи билан Россия Федерацияси Давлат чегарасини ривожлантириш федерал агентлиги (Росграница) раҳбари этиб тайинланди.

Россия Федерацияси Президентининг 2015-йил 19-январдаги 16-сонли қарори билан унга „Россия Федерациясининг 3-даражали ҳақиқий давлат маслаҳатчиси“ унвони берилган.

2017-йил 30-май куни икки давлат президентлари Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин биргаликда уни Бойқўнғир шаҳар маъмурияти раҳбари этиб тайинланишини маъқуллаган эди.

2021-йил 15-мартда Россия Федерацияси Президентининг „Россия Федерациясининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида“ги фармони билан „Фанни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ва кўп йиллик виждонли меҳнати учун“ медали ва ИИ даражали „Ватанга хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган[1].

2023-йил 8-сентябрда у Россия Федерацияси Президентининг „Эришган меҳнат ютуқлари ва кўп йиллик виждонли меҳнати учун“ Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди[2].

Манбалар

Ҳаволалар