„Бусинесс Воcабуларй ин Усе: Адванcед“ (таржимаси „Амалдаги бизнес сўзлар луғати: Етук“) — замонавий инглиз тилидаги бизнес атамалар ва сўзларни ўрганиш учун Билл Масcулл тузган қўлланма. Илк бор 2004-йил Кембриж шаҳрида Кембриж университети нашриётида чоп этилган. Инглиз тилини Б2 дан C1 даражасигача ўзлаштирганлар учун мўлжалланган[1].

Бусинесс Воcабуларй ин Усе: Адванcед
Муаллиф(лар) Билл Масcулл
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 2004
Нашриёт Кембриж университети нашриёти
Саҳифалар сони 132
ИСБН ИСБН 978-0-521-54070-4

Қўлланма 50 бобдан иборат бўлиб, чап саҳифада мавзу бўйича кўрсатмалар, ўнг саҳифада эса машқлар берилган. Қўлланмага киритилган атама ва мисоллар Кембриж тил корпусига (инглизча: Cамбридге Интернатионал Cорпус) таяниб тузилган[1].

„Бусинесс Воcабуларй ин Усе: Адванcед“ қўлланмаси бир неча марта қайта нашр қилинган. 2010-йил иккинчи, 2017-йил учинчи нашрлари босилиб чиққан. Жой Годwин ва Лйн Струтт „Тест Бусинесс Воcабуларй ин Усе Адванcед“ номли қўшимча машқлар тўпламини тузган. Масcулл „Бусинесс Воcабуларй ин Усе Адванcед“ эълон қилинишдан олдин дастлаб инглиз тилини ўрта даражада ўзлаштирилган ўқувчилар учун „Бусинесс Воcабуларй ин Усе: Интермедиате“ номли қўлланмани тузган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Шарма, Пете „Бусинесс Воcабуларй ин Усе: Адванcед“. ЭЛ Газетте (3-июл 2020). 2024-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-май 2025-йил.
  2. ↑ Cарр, Лоуисе „Бусинесс Воcабуларй ин Усе: Интермедиате Билл Масcулл“. Лангуаге Траинерс. 2022-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-май 2025-йил.

Ҳаволалар