Бутафория (итал. эуттфуори — реж. ёрдамчиси) — 1) театр томошаларида ҳақиқий буюмлар ўрнида қўлланиладиган (ҳайкал, мебел, идиш, тақинчоқ каби) ясама жиҳоз ва асбоблар. Б. буюмлари арзон материалдан ясалиб, ифодали ва ишонарли бўлади. Аммо ҳар бир давр ва ҳар бир мамлакат Б.си ҳар хил бўлган; 2) кўчма маънода — юзаки, сунъий, ясама дегани.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил