Butirometr
Qiyofa
Бутирометр (юнонча бутйрон — ёғ, мой ва...метр) — сутдаги ёғ миқдорини аниқлайдиган асбоб. Шкалали силиндрсимон шиша идишдан иборат. Асосан, лаборатория шароитида ишлатилади. Сутдаги ёғ миқдорини аниқлаш учун бутирометрга пипеткада 10 см3 сулфат кислота, 11 см3 сут ва 1 см3 изоамил спирт қуйилади. Идишнинг оғзи резина тиқин билан бекитилиб чайқатилади, бунда сутдаги бошқа моддалар эриб, фақат ёғ қолади, ёғ миқдори бутирометр шкаласи кўрсатган даражага қараб фоизда аниқланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |