Буттерфлиэс – Винcент ван Гогҳ томонидан 1889– ва 1890-йилларда чизилган расмлар туркуми. Ван Гогҳ ижоди давомида камида тўртта капалак ва битта куя расмини яратган. Капалак қуртининг капалакка айланиши Ван Гогҳ учун эркаклар ва аёлларнинг ўзгара олиш қобилиятининг рамзи эди.

Буттерфлиэс
: '
Рассом Винcент ван Гогҳ
Йил 1889-йил май
Оқим Мойбўёқли расм
Жойлашуви Ван Гогҳ музейи, Амстердам

Капалаклар ва куялар

Лепидоптера ҳашаротлар туркумида капалаклар ва куялар, одатда, бир неча жиҳатдан ажралиб туради: капалаклар ёрқинроқ рангга эга ва кундузи учиб юради. Уларнинг қанотлари бир-бирига боғланмаган ва дам олиш ҳолатида бўлганда эса устма-уст тахланади. Бошқа томондан, куяларнинг ранги одатда хирароқ, тунда учади ва қанотлари боғланган. Бироқ, баъзи истисно ҳолатлар мавжуд, масалан, рангли куяларнинг бир нечта турлари ҳам мавжуд[1].

Капалаклар мавзу сифатида

Капалаклар санъат ва адабиётда кўпинча эркинлик, ўзгариш ва ҳаётнинг рамзи сифатида учрайди. Ван Гогҳ эса ўз асарларида улардан умид рамзи сифатида фойдаланган[2].

Ван Гогҳнинг севимли метафораларидан бири трансформацион имкониятлар ҳақида эди[3]. У синглиси Wилга йўллаган мактубида, худди личинкалар барг илдизларини егандан сўнг, уни қўнғизга айланишига олиб келадиган ўзгаришларни билмасдан туриб биз ҳам метаморфоз потенсиалимизни билмаслигимизни айтади. Худди шундай, у „рассом сифатида расм чизиши керак, эҳтимол ундан кейин бошқа нарса қила олиши ҳам мумкин“[4]. Фоҳишахоналарда учрашган фоҳишаларни кузатгач Ван Гогҳ таназзулга юз тутган ҳар қандай аёл ҳақида фикр юритган: „У излаяпти, излаяпти, излаяпти – ўзи нимани қидираётган эканлигини биладими? Бир кун келиб у ҳам ўзгариши мумкинми? Капалакка айланувчи қурт каби?“[3]. Ван Гогҳ 1882-йилда Гаагада яшаган ҳомиладор Сиэн Ҳоорник ва унинг қизини қабул қилганида ҳудди шундай умидни хаёлига келтирган бўлиши мумкин[5].

Ван Гогҳ ўзининг дўсти Эмиле Бернардга йўллаган мактубида коинотда қандай имкониятлар мавжудлигини ифодалаб бериш учун қуртнинг капалакка айланиш мўжизасидан фойдаланади: „Аммо, сон-саноқсиз бошқа сайёралар ва қуёшда чизиқлар, шакллар ҳамда ранглар мавжуд деган тахминни ҳеч нарса инкор эта олмайди. Биз каби бошқа мавжудотда ҳам расм чизиш имкониятлари мавжудлиги ҳақида фикр юритиб кўришимиз ҳам лозим, бу ҳодиса туфайли ўзгарган мавжудот, эҳтимол, қуртнинг капалакка айланишидан кўра мураккаброқ ва ҳайратланарлироқ эмас“[6].

Тинчлик керак бўлганда Ван Гогҳ тасалли топиш учун табиатга мурожаат қилган. У синглиси Wилҳелминага ёзган мактубида тинчланиш учун ўт-ўланга, арча шохига, буғдой бошоғига қараши яхши самара берганлигини айтади. „Агар хоҳласангиз, рассомлар каби бориб, қизил ва оқ қизғалдоқларга қаранг, уларнинг зангори барглари, куртаклари ва чиройли эгилган пояларидан тасалли топасиз“ – деб таъкидлайди рассом[7].

Арлда чизилган расмлар

Ван Гогҳ Франсиянинг жанубидаги Арлга 35 ёшида келган. У ерда ўзининг энг яхши асарларини ишлаб чиқаришни бошлади. Ван Гогҳнинг энг таниқли суратларидан бири бўлган Кунгабоқарлар расмлари айнан шу даврда яратилган. Бу ерда Ван Гогҳ ҳаётининг энг бахтли даврларидан бирини ўтказган бўлиши мумкин. У ўзига ишонган, аниқ фикрли ва ҳаётидан мамнун бўлгани асарларида ҳам ўз аксини топган[8]. Ван Гогҳ акаси Тҳеога йўллаган мактубида шундай деб ёзган эди: „Ҳозирда чизилган расмлар янада нозикроқ бўлишга ваъда бергандек – кўпроқ мусиқага ва камроқ ҳайкалга ўхшайди – ва энг муҳими ўзига хос рангни ваъда қилади“. Тушунтириш воситаси сифатида Ван Гогҳ расмнинг мусиқа каби бўлиши унинг инсонга тасалли бериш қобилиятини англатишини келтиради[8].

Грасс анд Буттерфлиэс

Арлда чизилган Грасс анд Буттерфлиэс шахсий коллексиянинг бир қисмидир[9].

Тwо Wҳите Буттерфлиэс

Ёшлигида капалакларга қизиқиб қолган Винcент Детҳиэр энтомолог бўлган[10]. У Мириам Ротҳсчилд етмиш ёшга тўлган куни муносабати билан тақдим этилган совғага ўз миннатдорчилигини Ван Гогҳнинг расми орқали метафорик тарзда ифода этди: „Иккита оқ капалак эркинлик ва завқ билан қанот қоқиб учиб юради. Мен учун улар хаёлпарастлик тимсоли – Винcе Детҳиэр бизнинг ҳаётимизга жуда айёрона сингдирадиган шеъриятдир. Ушбу махсус оқ капалаклар совғаси учун – барча расмий ва норасмий талабаларингиз, ўтмиш, ҳозирги ва келажак – Винcе Детҳиэр, сизга самимий ва чин юракдан миннатдорчилик билдираман“[11].

Тwо Wҳите Буттерфлиэснинг яна бир талқинида майсали дала устида учиб юрадиган нозик оқ капалакларнинг тасвири келтирилган ва улар инсонда бир қанча туйғуларни уйғотади[12].

Капалак ва боғ расмларининг гуруҳлари

Женнифер Ҳелвей, „Ирисес: Винcент ван Гогҳ ин Гарден“ китобининг муаллифи стилистик ўхшашлик туфайли Ван Гогҳ Арлда чизган бешта боғ расмини бир гуруҳга бирлаштиради. Ушбу гуруҳга иккита капалакли расмлар киради: Тwо Wҳите Буттерфлиэс ҳамда Грасс анд Буттерфлиэс. У расмларнинг ҳақиқийдек туюлишини ва боғларнинг табиий кўринишини таъкидлайди. Гуруҳдаги асарларда ранг палитраси ўхшашлиги ва чўтканинг бир хил ритмда ишлатилганлиги сезилади. Шунингдек, китоб номидан кўриниб турибдики, рассомнинг Ирис расми кўпроқ ўрганилган: бу расмда Ирис марказда жойлашган ягона ўсимлик ҳисобланиб, бошқа майсалар гўёки ундан униб чиқаётгандек радиусда жойлаштирилган[13].

Ҳелвей, шунингдек, Арлда чизилган иккита капалакли расмлар ва Саинт-Рéмйда чизилган Треэ Трункс ин тҳе Грасс расми иштирокида яна бир гуруҳ тузишни таклиф қилади:

Саинт-Рéмйда чизилган расмлар

Бир йил давомида, 1889-йилнинг майидан 1890-йилнинг майигача Ван Гогҳ ихтиёрий равишда Арл яқинидаги Саинт-Рéмйдан бошпана олган. Ўша вақт давомида у кўпинча бошпана ҳудудида ишлаш билан чекланган[14][15]. Бошпана ҳудудида рассом печак билан қопланган дарахтлар, сиренлар ва боғ ирисларини чизган[15][16].

Греэн Пеаcоcк Мотҳ

1889-йил май ойида Ван Гогҳ Греэн Пеаcоcк Мотҳ устида ишлай бошлади ва у ўзини „Ўлим боши куяси“ деб номлаган. Ўлим боши деб аталадиган куя камдан-кам учрайдиган тунги куядир. У катта куяларнинг рангларини „ажабланарли, қора, кулранг, булуцимон оқ рангга бўялган ёки зайтундек яшил рангга бўялган“ деб таърифлаган[17]. Куядан тепароқда орқа фонда Арум маcулатум ўсимлигини ҳам кўриш мумкин. Куя ва орқа фондаги ўсимликларнинг катталиги томошабинни асарга жалб қилади. Ранглар жонли, Ван Гогҳнинг иштиёқи ва ҳиссий интенсивлигига мос келади[18]. Ван Гогҳ музейида сақланувчи ушбу асарга Эмперор Мотҳ деб ном беришган[19].

Поппиэс анд Буттерфлиэс

Ван Гогҳ’с Флоwерс китоби муаллифи Дебра Манcофф[20] Поппиэс анд Буттерфлиэс картинасига шундай таъриф беради: „Ёрқин қизил лолақизғалдоқлар ва оч сариқ капалаклар буралиб турган қорамтир поялар ва бошини эгиб турган гул куртаклари юзасида сариқ-олтин фонда тасвирланган. Гарчи табиий услубда чизилган бўлса ҳам Ван Гогҳнинг картинадаги нақшлари қатламлари тўқимачиликда қўлланиладиган безакка ўхшаб кетади“. Манcофф ушбу тадқиқотни ўзини ҳайратга солган япон нашрлари билан таққослади[21].

Буттерфлиэс анд Поппиэс – Винcент ван Гогҳнинг санъат асари. Рассом ушбу санъат асарини 1889-йилда тугатган. Картина тувалга чизилган ҳамда капалаклар ва лолақизғалдоқ рангидаги мойли бўёқлар билан бўялган. Винcент Буттерфлиэс анд Поппиэсни инсонлар онгида тўқимачилик маҳсули деган туйғуни яратиш учун жуда кўп қатламлардан фойдаланган. Жуда нозик чўтка зарбаларидан фойдаланиш ҳам бу иллюзияни яратишга ёрдам берди. Винcент ўзининг „Буттерфлиэс“ сериясини Франсиянинг жанубидаги Арл шаҳрида „сариқ уй“ни ижарага олганида чизган. Рассом бу пайтда 35 ёшда эди, ҳудди шу давр унинг ижод қилиши учун энг яхши даври ҳисобланади. Ушбу манзилда яратилган яна бир серия – „Кунгабоқарлар“ сериясидир.

Капалаклар ва табиат ҳақидаги шеърий китоби Тҳе Эхистентиал Буттерфлйда Cуртис Фармwалд Ван Гогҳнинг Поппиэс анд Буттерфлиэс картинаси ҳақида ёзган[22].

1888-йилда Ван Гогҳ яна расм чизиш истаги борлигини билдирар экан, Арлга борганида капалаклар ёки лолақизғалдоқлар даласининг ҳам яхшироқ версиясини яратишга умид қилишини айтади[23].

Лонг Грасс wитҳ Буттерфлиэс

Лондон Миллий галереясида ван Гогҳнинг Меадоw ин тҳе Гарден оф Саинт-Паул Ҳоспитал деб ҳам аталадиган Лонг Грасс wитҳ Буттерфлиэс расми сақланади[24]. Картинада ўрилмаган, баланд бўйли ва бегона ўтлар билан тўлган ташландиқ боғни кўриш мумкин. Ушбу санъат асари рассомнинг Саинт-Рéмйда чизган сўнгги картинаси эд[14].

Йўқолган Буттерфлй расми

1888-йилда Ван Гогҳ „сон-саноқсиз оқ ва сариқ капалаклар тўдаси бўлган қушқўнмасни ўрганиш“ устида ишлаган, аммо бу тадқиқотга оид расм йўқолган[25].

Капалакларни ўз ичига олган расмлар

  • Пинк Пеач Треэ ин Блоссом (Реминисcенcе оф Мауве)

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Wҳат аре тҳе дифференcес бетwеэн буттерфлиэс анд мотҳс?“. Аустралиан Мусеум. Қаралди: 2011-йил 19-апрел.
  2. ↑ Доле, Ж. Буттерфлиэс оф Оклаҳома, Кансас, анд Нортҳ Техас. Университй оф Оклаҳома Пресс, 2004 — 3-бет. ИСБН 0-8061-3554-9. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Гайфорд, М. Тҳе Еллоw Ҳоусе: Ван Гогҳ, Гаугуин, анд Нине Турбулент Wеэкс ин Провенcе. Маринер Боокс [2006], 2008 — 7-бет. ИСБН 978-0-618-99058-0. 
  4. ↑ Эдwардс, C. Ван Гогҳ анд Год: А Cреативе Спиритуал Қуэст. Чиcаго: Лоёла Пресс, 1989 — 112-бет. ИСБН 0-8294-0621-2. 
  5. ↑ Леаф, А. Ван Гогҳ'с Табле: Ат тҳе Ауберге Равоух. Неw Ёрк: Артисан, 2001 — 11–12-бет. ИСБН 9781579653156. 
  6. ↑ {{{эдитор}}}: „Винcент ван Гогҳ. Леттер то Эмиле Бернард. Wриттен 23 Жуне 1888 ин Арлес“. Ван Гогҳ Леттерс. Wебехҳибиц (фундед ин парт бй У.С. Департмент оф Эдуcатион, Фунд фор тҳе Импровемент оф Посцеcондарй Эдуcатион). (2011). Қаралди: 2011-йил 18-апрел.
  7. ↑ {{{эдитор}}}: „Винcент ван Гогҳ. Леттер то Wилҳелмина ван Гогҳ. Wриттен 2 Жулй 1889 ин Саинт-Рéмй.“. Ван Гогҳ Леттерс. Wебехҳибиц (фундед ин парт бй У.С. Департмент оф Эдуcатион, Фунд фор тҳе Импровемент оф Посцеcондарй Эдуcатион). (2011). Қаралди: 2011-йил 18-апрел.
  8. ↑ 8,0 8,1 Мортон, М. Тҳе Арц Энтwинед: Мусиc анд Паинтинг ин тҳе Нинетеэнтҳ Cентурй. Неw Ёрк: Гарланд Публишинг, 2000 — 177–178-бет. ИСБН 0-8153-3156-8. 
  9. ↑ „Грасс анд Буттерфлиэс“. Ван Гогҳ Паинтингс. Ван Гогҳ Галлерй (2011). Қаралди: 2011-йил 19-апрел.
  10. ↑ Гелперин, А. Биограпҳиcал Мемоирс. Wашингтон, Д.C.: Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес (У.С.), 2006 — 4, 8-бет. 
  11. ↑ Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес. Биограпҳиcал Мемоирс. Wашингтон, Д.C.: Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес (У.С.), 2007 — 91-бет. ИСБН 978-0-309-11372-4. 
  12. ↑ Шоҳам, С. Арт, cриме, анд маднесс: Гесуалдо, Cараваггио, Генет, Ван Гогҳ, Артауд. Бригҳтон, Энгланд: Суссех Аcадемиc Пресс, 2002 — 150-бет. ИСБН 1-903900-05-0. 
  13. ↑ Ҳелвей, Ж. Ирисес: Винcент ван Гогҳ ин тҳе гарден. Лос Ангелес: Ж. Паул Геттй Мусеум, 2009 — 50-бет. ИСБН 978-0-89236-226-4. 
  14. ↑ 14,0 14,1 „Лонг Грасс wитҳ Буттерфлиэс“. Паинтингс. Тҳе Натионал Галлерй, Лондон. Қаралди: 2011-йил 19-апрел.
  15. ↑ 15,0 15,1 „Ҳеилбрунн Тимелине оф Арт Ҳисторй“. Тҳематиc Эссай, Винcент ван Гогҳ. Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт (2000–2011). Қаралди: 2011-йил 25-март.
  16. ↑ „Тҳе Тҳерапй оф Паинтинг“. Ван Гогҳ Мусеум. 2011-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 25-март.
  17. ↑ {{{эдитор}}}: „Винcент ван Гогҳ. Леттер то Тҳео ван Гогҳ. Wриттен 22 Май 1889 ин Саинт-Рéмй“. Ван Гогҳ Леттерс. Wебехҳибиц (фундед ин парт бй У.С. Департмент оф Эдуcатион, Фунд фор тҳе Импровемент оф Посцеcондарй Эдуcатион). (2011). Қаралди: 2011-йил 18-апрел.
  18. ↑ Стриэтер, Т. Нинетеэнтҳ-cентурй Эуропеан Арт: А Топиcал Диcтионарй. Wестпорт: Греэнwоод Пресс, 1999 — 53–54-бет. ИСБН 978-0-313-29898-1. 
  19. ↑ „Эмперор Мотҳ, 1889“. Перманент Cоллеcтион. Ван Гогҳ Мусеум (2005–2011). 2024-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-апрел.
  20. ↑ Манcофф, Д. Ван Гогҳ'с Флоwерс. Лондон: Франcес Линcолн Лимитед, 1999. ИСБН 978-0-7112-2908-2. 
  21. ↑ Манcофф, Д. „Винcент ван Гогҳ Финал Паинтингс“. ҲоwСтуффWоркс. Публиcатионс Интернатионал, Лтд. (2006–2011). Қаралди: 2011-йил 19-апрел.
  22. ↑ Фармwалд, C. Тҳе Эхистентиал Буттерфлй. Виcториа, Б.C.: Траффорд Публишинг, 2002 — 24-бет. ИСБН 9781553696551. 
  23. ↑ {{{эдитор}}}: „Винcент ван Гогҳ. Леттер то Тҳео ван Гогҳ. Wриттен 24 Марч 1888 ин Арлес“. Ван Гогҳ Леттерс. Wебехҳибиц (фундед ин парт бй У.С. Департмент оф Эдуcатион, Фунд фор тҳе Импровемент оф Посцеcондарй Эдуcатион). (2011). Қаралди: 2011-йил 18-апрел.
  24. ↑ „Меадоw ин тҳе Гарден оф Саинт-Паул Ҳоспитал“. Ван Гогҳ Wоркс. Ван Гогҳ Галлерй. Қаралди: 2011-йил 18-апрел.
  25. ↑ {{{эдитор}}}: „Винcент ван Гогҳ. Леттер то Тҳео ван Гогҳ. Wриттен c. 21 Аугуст 1888 ин Арлес.“. Ван Гогҳ Леттерс. Wебехҳибиц (фундед ин парт бй У.С. Департмент оф Эдуcатион, Фунд фор тҳе Импровемент оф Посцеcондарй Эдуcатион). (2011). Қаралди: 2011-йил 18-апрел.