Buxoro raqsi
Бухоро рақси — ўзбек халқ рақс услуби. Бухоро музофотида шаклланган ва ривожланиб келган. Ҳаракатларининг мардонавор ва шиддатлилиги, қайрилиш, ярим қайрилиш, шох ва чархларга бойлиги билан ажралиб туради. Тиззалар сал букилиб, қомат ғоз тутилган, кифтлар орқага ташланиб бош кўтарилган ҳолатда ижро этилади. Қўл ба’зан тез, ба’зан майин, эгилувчан ҳаракатланади. Рақс тури ва ўйин жойига қараб ҳаракатлар силсиласи ўзгаради. Ижрочининг либоси рақс образларига аниклик беради. Бухоро раққосалари, одатда, ёқа, енг, этаклари зеҳига кашта (ба’зан зардан) тикилган кенг кўйлак, оёқларига пошнаси баланд гулдор этик кийиб, бошларига пешонабанд ёки тилла қасава боғлаб, билакларига зангила, кўкракларига зебигардон ва бошқа зебизийнат тақишган. Раққослар кундал, адрас, кимхоб каби матолардан кенг қилиб тикилган камзул ёки зардўзи яктак, якранг шойидан салла ўраб, оёқларига пошнали бахмал этик
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |