Буй (голландча боэи) — маълум шакл ва рангли сузиб юрувчи белги (қалқовуч) ёки белгилар. Кемалар қатнови хавфли жойларни ўраш учун ишлатилади. Унда ёруғлик, товуш ёки радиосигналлар бериш қурилмаси бўлиши мумкин. Б. белгилари бир-бирига боғлаб қўйилади, оқиб кетмаслиги учун қирғоққа ёки сув тубига занжир билан маҳкамланади. Сув остида қандайдир нарса (мас, якор, балиқ овлаш тўри ва бошқалар) борлигини билдириш учун ҳам Б. ўрнатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил