Буер (голландча боэир — хона) — конки ёки ғилдиракларга ўрнатилган махсус енгил конструксияли учбурчак шаклдаги хона, елканли платформа; муз устида учишга мўлжалланади. Авиацияга ишлатиладиган фанера, олий сифатли қаттиқ дарахтлар, алюминий ва пўлатдан қурилади. Б. ўқувмашғулот ҳамда сайр қилиш учун 5—10 киши сиғадиган очиқ майдончали қилиб ҳам ясалади. Спорт Б.и тана (корпус), айланадиган мачта, ҳар икки ёндаги конкиларга ўрнатилган шоти, бошқарувчи рул қурилмаси ва конкилардан иборат бўлади. Б.нинг сирғалиб учиши учун силлиқ муз, секундига 3– 5 м тезлик билан эсиб турувчи шамол бўлиши керак. Унинг учиш тезлиги соатига 100 км га боради. Дастлабки Б.лар ХВИИИ асрда Россияда пайдо бўлиб, улардан шим. кўлларда балиқчилар фойдаланишган. Турли юк ва одамларни муз устидан ташиб ўтишда қўл келган. Хусусан, Иккинчи жаҳон уруши пайтида Б.дан разведка, алоқа ва транспорт воситаси сифатида фойдаланилган, қамалдаги Ленинград билан Ладога кўли орқали алоқа боғлаб турилган. Б.ларда муз устида ўтказиладиган пойга Б. спорти дейилади. У АҚСҲ, Канада, Европанинг бир неча мамлакатларида оммалашган. Б. спорти бўйича 1964-йилдан жаҳон ва Европа биринчиликлари ўтказилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил